Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги ҚЛ-917-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ҚЛ-931-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-958-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
4. «Камерал солиқ текшируви тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-970-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-974-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
6. «Ҳудудларда Ёшлар технопаркларини янада ривожлантириш, шунингдек иқтидорли ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмановнинг жавоби ҳақида.
7. «Ҳудудларда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парклари, рақамли технологиялар ўқув марказларини янада ривожлантириш, шунингдек иқтидорли ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматовнинг жавоби ҳақида.
8. Ш.Т. Полвановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 декабрь,
2720-IV-сон