Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилишга оид қонундаги нормаларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилишга оид қонундаги нормаларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожонов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 декабрь,
2762-IV-сон