Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ҚЛ-931-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 2 августда биринчи ўқишда қабул қилинган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида»ги ҚЛ-931-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 декабрь,
2716-IV-сон