Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 25 ноябрда киритилган «Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-971-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 декабрь,
2744-IV-сон