Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Камерал солиқ текшируви тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-970-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Камерал солиқ текшируви тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-970-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 18 ноябрда киритилган «Камерал солиқ текшируви тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-970-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 декабрь,
2708-IV-сон