Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 17 ноябрда киритилган «Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда ушбу соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-969-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 декабрь,
2707-IV-сон