28.12.2022 йилдаги СҚ-681-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент назорати доирасида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ҳамда мазкур йўналишда аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари кўрсатганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган Дастурлар (кейинги ўринларда — Дастурлар) доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхати муҳокама қилинган ва тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳамда бу борадаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида 150 дан ортиқ интервью ва бошқа тусдаги ахборот материаллари Сенатнинг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурлар доирасида 6 007 та лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган, уларнинг 6 006 таси (99,9 фоизи) экспертизадан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борувчи пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан 5 975 та (99,4 фоиз) лойиҳа бўйича савдолар эълон қилинган. Уларнинг натижаларига асосан 4 588 та лойиҳа бўйича пудрат ташкилотлари аниқланган ҳамда уларнинг 3 432 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида молиялаштириш мақсадида республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга 1,7 трлн сўм маблағ ўтказилган. Жумладан, Дастурларда кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармаларига 1,7 трлн сўм маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Дастурлар доирасида лойиҳалар бўйича амалга оширилган ишларда айрим камчилик ва муаммолар кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида тасдиқланган режа-жадвалларга асосан бажарилиши белгиланган вазифалар юзасидан тушунтириш ишлари ташкил этилмаган, амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини тизимли ўрганиш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим маҳалла масъуллари (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси) томонидан Дастурлар доирасида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида тарғибот ишлари олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Дастурлар доирасида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги 7 та, Сайхунобод туманидаги 6 та, Оқолтин туманидаги 7 та, Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 62 та, Сариосиё туманидаги 40 та ҳамда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 3 та, Юнусобод туманидаги 2 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти Янги Наманган туманида 5 та, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 7 та ҳамда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 20 та ва Нурафшон шаҳрида 7 та инфратузилма объектини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида 964 та лойиҳадан 492 тасида (51 фоиз), Навоий вилоятида 295 та лойиҳадан 55 тасида (19 фоиз) пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича тендер (танлов) савдолари эълон қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, айрим инфратузилма объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш ишлари ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши кечиктирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ушбу кўрсаткич Андижон вилоятида атиги 2 фоизни (1,2 млрд сўм), Сирдарё вилоятида 3 фоизни (1,0 млрд сўм), Тошкент вилоятида 4 фоизни (5,6 млрд сўм), Навоий вилоятида 5 фоизни (5,1 млрд сўм) ва Қашқадарё вилоятида 6 фоизни (3,1 млрд сўм) ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоевнинг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ҳудудгазтаъминот» ва «Ўзсувтаъминот» АЖлари, Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ўзлари бириктирилган ҳудудларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда лойиҳалар ижроси учун масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар ижросининг бориши юзасидан ўрганишларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу борада аниқланган камчиликлар, юзага келаётган муаммоларни тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар юзасидан 2022 йил якуни ҳамда 2023 йилнинг ҳар чораги якуни билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига батафсил маълумотлар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида кечиктирилаётган тадбирлар ижросини жадаллаштириш мақсадида тегишли Ҳукумат аъзолари, Ҳудудий ишчи гуруҳлар, вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Ҳудудий ишчи гуруҳлар хулосалари асосида мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида Дастурлар йиғма параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласини заруратга қараб кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш ва ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишини, шунингдек, тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш ишларини якунлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурлар ижросини жорий йил якуни билан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама қилсин ва натижаси юзасидан умумлаштирилган ахборотни 2023 йилнинг 1 февралига қадар Олий Мажлис Сенатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жойларда Дастурларнинг ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши, ҳар бир лойиҳа бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши, харид қилиш тартиб-таомиллари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши, маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишига оид тизимли назорат тадбирлари натижалари юзасидан Олий Мажлис Сенатига ҳар чорак якуни билан маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ўрганиш давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатлар томонидан жойларга чиққан ҳолда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан аҳолига батафсил тушунтириш ва ташвиқот ишларини давом эттириш. Бунда «ҳоким ёрдамчиси», «ёшлар етакчиси» ва «хотин-қизлар фаоли» ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини ҳам кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда туман (шаҳар) секторлари ва бошқа ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотларини эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар Дастурлари ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш масалаларини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-681-IV-сон