Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг
Қарори
Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисида низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2077-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125 ва 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисида низомнинг 13-бандидаги «давлат стандартининг» деган сўзлар «миллий стандартининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 декабрь,
236-мҳ-сон
Маданият вазири О. НАЗАРБЕКОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 декабрь,
1-ҚҚ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2022 й., 10/22/2077-3/1136-сон)