21.12.2022 йилдаги ПФ-269-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, давлат органларининг соҳага оид бўлмаган вазифаларини қисқартириш ва фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг тузилмаси ўртача 15 фоизга мақбуллаштирилди, шунингдек, 26 та давлат органлари ва ташкилотларида 40 та раҳбар ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш ҳисобидан бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида 30 га яқин турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилди, давлат ташкилотлари томонидан 60 дан ортиқ ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчилари сони 4 миллиондан ошиб, у орқали давлат идораларининг 130 дан ортиқ ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари яратилди. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қарийб 350 турдаги хизматлар онлайн шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги Ўзбекистон шароитида замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, қарор қабул қилиш ва масалани кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштириш орқали давлат органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш, шунингдек, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат) аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ҳукумат аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳада ягона давлат сиёсатини олиб бориш ва уни ривожлантириш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун масъул ва жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдаги кадрлар сиёсатининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан мустақил равишда давлат хизмати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ юритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда Ҳукумат ваколатларига оид бошқа долзарб масалаларни (кейинги ўринларда — масалалар) Вазирлар Маҳкамасига киритиш, кўриб чиқиш ва ахборот беришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва масалалар Ҳукуматга бевосита вазирлар ва бошқа мустақил ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари томонидан белгиланган тартибда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа масалалар тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошираётган вазир ёки бошқа мустақил ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари орқали киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментига кўриб чиқиш, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, тартибга солиш таъсири ва манфаатлар тўқнашувини баҳолаш ҳамда ахборот бериш учун киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ахборот беришга тайёр бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа масалалар Вазирлар Маҳкамасида коллегиал тарзда маъқулланади ёки рад қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маъқулланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда, зарур ҳолларда, бошқа масалалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади (ёки қабул қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Вазирлар Маҳкамасида масалаларни коллегиал тарзда кўриб чиқишда, заруратга кўра, оммавий ахборот воситалари таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишишнинг аниқ тартиби ва муддатларини, уларнинг ижросини назорат қилишни назарда тутувчи Ҳукуматнинг янгиланган регламентини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг амалдаги ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари янги тизим ишга тушгунга қадар юклатилган вазифаларнинг тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тузилмаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар Бош вазир котибияти ўрнак кўрсатган бошқарув ходимларининг натижадорлиги асосида қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқа коллегиал органларга раҳбарларни қайта тақсимлаш бўйича таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бош вазирга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масалаларни тартибга солиш ва устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда Бош вазир котибиятининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг долзарб йўналишларини ўрганиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун ишчи гуруҳлар ва келишув комиссиялари ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг ўрнак кўрсатган бошқарув ходимларини натижадорлик асосида қўшимча рағбатлантириш учун маблағлар миқдорларини белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосарларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг штат жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибияти тўғрисидаги, унинг барча бўлинмалари функциялари, ваколатлари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини батафсил белгилаб берувчи низомни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг янги ташкил этилган таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти тугатилаётган таркибий бўлинмаларнинг ходимларини вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларда раҳбар ва масъул лавозимларга тайинлаш бўйича чоралар кўрсин, зарур ҳолларда, таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик — тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўмита — тегишли соҳа ичидаги тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агентлик — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳада давлат хизматларини кўрсатиш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқни қўллаш функцияларини амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция — асосий вазифаси сифатида тегишли соҳа ва тармоқларда давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида мақомга эга ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмита, агентлик ва инспекциялар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартириш бўйича таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва туризм вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб қайта ташкил этилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий бўйсунуви ўзгараётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур Фармон доирасида штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонга мувофиқ қайта ташкил этилаётган республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режа-графиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тартибга солувчи намунавий низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари масъулият доираси ҳамда республика, вилоят ва туман даражасидаги бўлинмаларнинг вазифа ва функцияларини аниқ чегаралаш, шунингдек, ҳудудлар кесимида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда иш кўрсаткичлари (индикаторлари) белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 2023 йил 1 январдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органларининг самарали иш фаолиятини йўлга қўйиш учун масъулиятини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар бир республика ижро этувчи ҳокимият органининг йил давомида эришиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ҳар йил бошида ўзининг ўринбосарлари кесимида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатлар дастурига асосан республика ижро этувчи ҳокимият органининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш бўйича ҳудудий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари йил якунига қадар ҳаракатлар ва ҳудудий ривожланиш дастурлари амалга оширилиши ва мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш ҳолати юзасидан ҳисобот бериши ва очиқ эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, республика ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда жамоатчилик олдида бевосита ҳисобдор бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг институционал мустақиллигини ошириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий тузилмаси, штат бирликлари ва раҳбар ўринбосарларининг сони, шунингдек, фаолият йўналишлари белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар тузилмаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш ҳуқуқи тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига ҳудуддаги эҳтиёж ва шароитлардан келиб чиқиб, муайян вилоят ёки туман (шаҳар) бўлинмаларини ташкил этиш ёки уларни туманлараро (вилоятлараро) шаклда тузиш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасида ташкил этилиши мажбурий бўлган бўлинма ва лавозимлар рўйхати, уларга бўлган мезонлар ҳамда раҳбар ва ижрочи ходимлар ўртасидаги нисбат бўйича меъёрларни белгилашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши мазкур Фармон амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун масъул этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимларини 30 фоизгача мақбуллаштириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ислоҳотлар доирасида трансформация қилинаётган ижро этувчи ҳокимият органларининг мазкур Фармонда белгиланган янги талаблардан келиб чиққан ҳолда самарали фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарларнинг молиявий ва институционал мустақиллигини ошириш орқали ҳудудлар билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функцияларини тартибга солиш орқали уларни камида 10 фоизга қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторга ўтказиладиган давлат функциялари сонини камида 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи ҳокимият органларининг тизимида раҳбар ва ижрочи ходимларнинг муносиб нисбатига эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарларнинг аҳоли таклифлари асосида фаолиятини йўлга қўйиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши (С.У. Умурзаков) мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда маъмурий ислоҳотлар биринчи босқичида республика ижро этувчи ҳокимият органларини 2023 йил 1 январга қадар, иккинчи босқичида эса маҳаллий давлат ҳокимияти органларини 2023 йил 1 апрелга қадар ислоҳ қилиш бўйича чоралар кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) 2023 йил 1 февралга қадар мазкур Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат аъзоларининг Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаш механизмларини белгилаш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги мақомини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар, инфратузилма, иқтисодиёт, молия, пул-кредит, шунингдек, ижтимоий соҳанинг ривожланишини таъминлашда Ҳукуматнинг масъулиятини тубдан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат аъзоларининг бошқарув, кадр, молия ва бошқа йўналишлардаги мустақиллигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, шу жумладан ҳудудий бўлинмалар кесимидаги ҳар бирининг мақоми, уларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби ҳамда бир-биридан фарқловчи мезонларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Адлия вазирлиги бир ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-269-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бош вазир маслаҳатчиси

Бош вазир

Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар

Бош вазир ўринбосари

Бош вазир котибияти

Вазирлар

Котибият

5

Котибият раҳбари

Бош вазир ўринбосари

Котибият раҳбарининг биринчи ўринбосари

Котибият раҳбари ўринбосари

Котибият раҳбари ўринбосари

Котибият

5

Бош вазир қабулхонаси

7

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

2

Назорат ва ижро интизоми бўлими

7

Бош вазир ўринбосари

Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати

7

Кадрлар бўлими

3

Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти

33

Котибият

5

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

2

Бош вазир матбуот хизмати

2

Бош вазир ўринбосари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

6

Бош вазир протокол хизмати

2

Котибият

5

Биринчи бўлим

3

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш бўлими

7

Умумий бўлим

6

Хўжалик фаолияти бошқармаси

6

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими

5

Давлат тилини ривожлантириш департаменти

5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 133 нафар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 июндаги ПФ-97-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб қайта ташкил этилаётган республика давлат бошқаруви органларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қайта ташкил этилаётган орган номи

Негизида ташкил этилаётган орган номи

Вазирликлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда

2.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда

3.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда

4.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда

5.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда

6.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда

8.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда

10.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда

11.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда

12.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

13.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда

14.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда

15.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда

Қўмиталар

16.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Негизида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташкил этилмоқда

17.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Негизида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда

18.

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

Негизида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда

Агентликлар

19.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда

Инспекциялар

20.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ташкил этилмоқда

21.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

22.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси

23.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Негизида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташкил этилмоқда

24.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси

25.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

Негизида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилмоқда

26.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Бошқа органлар

27.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази

Негизида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги ташкил этилмоқда

28.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

Негизида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил этилмоқда

29.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази

Негизида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ташкил этилмоқда

30.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги

Негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ташкил этилмоқда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилаётган республика давлат бошқаруви органларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Орган номи

Изоҳ

Агентликлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги

Вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда

3.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги

Вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда

4.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

Вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда

5.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда

6.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги

Вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда

7.

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

Вазифа ва функциялари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилмоқда

8.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда

9.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги

Вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда

Инспекциялар

10.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

Вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда

Бошқа органлар

11.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази

Вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда

12.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси

Вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий бўйсунуви ўзгараётган республика давлат бошқаруви органларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилий бўйсунуви ўзгараётган орган номи

Ҳузурига ўтказилаётган орган номи

Қўмиталар

1.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига ўтказилмоқда

2.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси

Мудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

5.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

6.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

8.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

9.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

10.

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

Агентликлар

11.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

12.

Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

13.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги

Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

14.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

15.

«Ўзархив» агентлиги

Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

16.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

17.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда

18.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

19.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

20.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

Инспекциялар

21.

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

22.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

23.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

Бошқа органлар

24.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2022 й., 06/22/269/1117-сон; 24.04.2023 й., 06/23/59/0223-сон; 19.05.2023 й., 06/23/72/0283-сон; 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 22.01.2024 й., 06/24/18/0054-сон; 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон; 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон; 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон; 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)