Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925-8]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 ноябрь,
344-В-8-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 ноябрь,
31-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. Нобанк кредит ташкилотининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;
махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.».
2. 10-банднинг иккинчи хатбошисидан «ёки бош бухгалтерга» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 15-банддаги «кўрсатилган ҳоллар» деган сўзлар «кўрсатилган ҳолат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 17-бандда:
қўйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ички назорат хизмати раҳбари нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи (ижроия) органи аъзоси ёки раҳбарининг ўринбосари бўлиб ҳисобланади.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. 39-банднинг учинчи хатбошисидаги «камайтиришга» деган сўз «минималлаштириш юзасидан режаларни ишлаб чиқиши ва амалга оширишга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 40-банд қуйидаги мазмундаги «з1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з1) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — жисмоний шахслар;».
7. 52-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишга солмасдан тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориш учун тайёрлаш;».
8. 71-банд «Нобанк кредит ташкилотлари,» деган сўзлардан кейин «шу жумладан, ташкилотнинг ижро этувчи (ижроия) органи,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. 74-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти самарадорлигини мониторинги ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан амалга оширилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)