16.12.2022 йилдаги 4-2202-2201/27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б. Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В. Сатторова, С. Рахмонов, Ш. Мирзахакимов ва И. Таджиевдан иборат таркибда, Б. Жўраевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят маъмурий судининг ходими М. Нурлаев, даъвогар М.И., жавобгар вакиллари — А.А. (раҳбар), адвокат Р.М. (2022 йил 4 мартдаги 000014-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар М.И.нинг жавобгар «ГП» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш баёнлари, жамиятнинг таъсис шартномаси ва Уставини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сонли Фармонига асосан «ГП» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2003 йил 21 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан жамият «ГП» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жамият ёки МЧЖ деб юритилади)га айлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари 2004 йил 7 апрелда 111-сонли рақам билан Гурлан туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида қайта рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖнинг 2018 йил 2 июлда 111-сонли рақам билан Гурлан туман Давлат хизматлари марказида рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига кўра, жамиятнинг устав фонди 6 480 000 сўмни ташкил қилган бўлиб, иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. А.А.А. — 2 412 000 сўм (37,22 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ААА — 210 000 сўм (3,24 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. И.Д. — 1 620 000 сўм (25,0 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Б.Д. — 1 549 000 сўм (23,9 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. И.Б. — 116 000 сўм (1,79 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Р.Т. — 33 000 сўм (0,51 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қ.Ғ. — 24 000 сўм (0,37 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. А.К. — 27 000 сўм (0,42 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Р.Я. — 52 000 сўм (0,8 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. М.С. — 22 000 сўм (0,34 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Т.О. — 64 000 сўм (0,99 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Х.Д. — 47 000 сўм (0,73 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. И.С. — 25 000 сўм (0,39 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Б.С. — 37 000 сўм (0,57 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Я.Ю. — 2 000 сўм (0,03 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Н.Ў. — 80 000 сўм (1,23 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. И.М. — 80 000 сўм (1,23 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Н.Г. — 80 000 сўм (1,23 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси билан директор А.А.нинг жамиятни бошқа фаолият турига айлантириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки ортиқча, жамиятга фойдасиз, солиқ мажбурияти ҳисобланиб турган биноларни сотиш таклифларини маъқуллаш, директор А.А.га жамиятни фаолият турини ўзгартириб, ортиқча ишламасдан турган биноларни сотиш орқали инвестиция жалб қилиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини юклаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 2 мартдаги 2-сонли йиғилиши баённомаси билан бостирма биносини белгиланган тартибда музокара ўтказиш йўли билан «GMS» МЧЖга сотиш ва сотувдан тушган маблағларни жамият эҳтиёжларига ишлатиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, МЧЖ иштирокчиларининг 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли йиғилиш баённомаси билан умумий ер майдони 3351,2 кв.м. бўлган бино ва иншоотларни сотиш ҳамда сотувдан тушган маблағларни солиқ ва мажбурий тўловларга ўтказиш, ишчи ходимларнинг ойлик маошларини беришни таъминлаш, С.Ж.А. билан олди-сотди шартномаси тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гурлан туман Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 2 августда 111-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг Устави рўйхатга олинган бўлиб, унда иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «ГП» МЧЖ — 10,63 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. А.А.А. — 37,22 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ААА — 3,24 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. И.Д. — 25,0 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Б.Д. — 23,9 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчиларининг 2019 йил 1 ноябрдаги 9/1-сонли йиғилиш баённомаси билан Гурлан шаҳарчаси, Манғит кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган умумий ер майдони 4200,0 кв.м. бўлган бино ва иншоотларни сотиш ҳамда сотувдан тушган маблағларни солиқ ва мажбурий тўловларга ўтказиш, ишчи ходимларнинг ойлик маошларини беришни таъминлаш, «AON» МЧЖ билан олди-сотди шартномаси тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчиларининг 2020 йил 19 июндаги 1-сонли йиғилиш баённомаси билан умумий ер майдони 3588,0 кв.м. бўлган бино ва иншоотларни сотиш ҳамда сотувдан тушган маблағларни солиқ ва мажбурий тўловларга ўтказиш, ишчи ходимларнинг ойлик маошларини беришни таъминлаш, «GTA» МЧЖ (А.Д.) билан олди-сотди шартномаси тузиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гурлан туман Давлат хизматлари маркази томонидан жамият иштирокчиларининг 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли қарорига асосан жамиятнинг Устави рўйхатга олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича тақсимланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. А.А.А. — 41,65 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ААА — 3,63 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. И.Д. — 27,97 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Б.Д. — 26,75 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият иштирокчиси И.М.М. (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) МЧЖга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жамият иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли, 2018 йил 2 мартдаги 2-сонли, 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли, 2019 йил 1 ноябрдаги 9/1-сонли, 2020 йил 19 июндаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнлари ҳамда 2018 йил 2 июлдаги 111-сонли рақам билан рўйхатга олинган таъсис шартномаси, жамиятнинг 2019 йил 29 июлдаги 5-сонли қарорига асосан 2019 йил 2 августда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган Устави, жамият иштирокчиларининг 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли қарорига асосан 2021 йил 18 февралда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган янги таҳрирдаги Уставини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабининг МЧЖнинг 2019 йил 2 августда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган Устави ва 2021 йил 18 февралда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган янги таҳрирдаги Уставини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарори билан апелляция инстанцияси суди 2022 йил 6 майдаги қарорининг «даъвогар И.М.М.дан Республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 8 100 000 сўм давлат божи ундирилсин» қисми «даъвогар И.М.М.дан Республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 6 750 000 сўм давлат божи ундирилсин» деб ўзгартирилган. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида даъвогар протестни қўллаб, суд ҳужжатларини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар вакили протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, маъмурий суд томонидан ишни кўриб чиқишда ушбу ҳолатлар муҳокама қилинганлиги ва низолашаётган ҳужжатлардан даъвогар 2020 йилда хабардор бўлганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни рад этиш, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар даъво талабининг жамият Уставини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш асосли тугатган бўлса-да, даъвонинг жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишда хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, судлар ўз қарорларида ҳал қилув қарори чиқарилгунигача жавобгар судга даъво муддатини қўллаш ҳақида ёзма фикр билан мурожаат қилиб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўраганлиги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 150, 151, 153-моддаларининг мазмунига биноан Қонуннинг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиши ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши белгиланганлиги, Гурлан туман маъмурий судининг 2020 йил 4 декабрдаги ажрими билан аризачилар М.И. ва Ғ.К.нинг МЧЖ томонидан 1998 йилдан 2020 йилгача қабул қилинган умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилганлиги ва ушбу ажрим билан даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқларини иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб ҳимоя қилиши лозимлигини билганлиги ва жамият умумий йиғилиш қарорларидан хабардор бўлганлиги, даъвогар ўзининг даъво аризасида 4 нафар таъсисчиларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан жамиятдан чиқарилганлиги ва улуши ўзлаштириб олинганлигини Хоразм вилоят прокуратурасига мурожаат қилингандан кейин билганлигини, шундан сўнг 2021 йил 21 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини кўрсатганлиги, бироқ, даъвогар қонунда белгиланган икки ойлик махсус даъво муддатини ўтказиб, мазкур даъво аризасидаги талаблар билан 2021 йил 10 ноябрда Шовот туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20.2-бандида икки ойлик муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилганлиги, даъвогар ўзининг даъво аризасида икки ойлик муддат ўтказиб юборилмаганлиги, суд томонидан ўтказилган даъво муддатини узрли деб ҳисоблаб, кўриб чиқилиши лозимлиги ҳақида фикрини баён қилганлиги ва суд мажлисида жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасига даъво муддат ўтмаган деб эътироз билдирган бўлса-да, судга икки ойлик муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топиш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилмаганлиги, ишни кўриш жараёнида даъвогар томонидан даъво муддати ўтишининг узилиши ва тўхтатилишига олиб келадиган бирор-бир сабабларни кўрсата олмаганлиги ҳақида хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, судларнинг Гурлан туман маъмурий судининг 2020 йил 4 декабрдаги ажрими билан аризачилар М.И. ва Ғ.К.нинг МЧЖ томонидан 1998 йилдан 2020 йилгача қабул қилинган умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилганлиги ва ушбу ажрим билан даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқларини иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб ҳимоя қилиши лозимлигини билганлиги ва жамият умумий йиғилиш қарорларидан хабардор бўлганлиги ҳақидаги хулосаси асоссиздир. Чунки, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган М.И. ва Ғ.К.нинг Гурлан туман маъмурий судга топширган аризасида АЖ директори А.А. акциядорларнинг розилигини олмасдан АЖни МЧЖга айлантириб, қонунбузилиши содир этганлиги, жамиятнинг ер участкаларини ҳамда бошқа жиҳозларини акциядор бўлмаган шахсларга сотаётганлиги, акциядорларни ҳар йили йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ҳисобварағи билан таништирмасдан яшириб келаётганлиги, дивидент бермаётганлиги, акциядорлар ва МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги, кун тартибига киритган масалаларга оид зарур ахборот (материал)лар билан танишишга имконият берилмасдан, йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилганлиги ва бу билан қонун билан қўриқланадиган манфаатларини қўпол равишда бузаётганлиги, ушбу масала юзасидан тегишли давлат органларига бузилган ҳуқуқларини тиклаб беришни сўраб мурожаат қилганда судга мурожаат қилиш тушунтирганлигини кўрсатиб, АЖ ва МЧЖнинг умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб сўраган. Яъни, маъмурий судга киритилган аризада мазкур ишнинг предмети бўлган ва низолашаётган ҳужжатлар санаб кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар ушбу ҳолатга аниқлик киритиш учун, Гурлан туман маъмурий судидан М.И. ва Ғ.К.нинг аризаси асосида юритилган иш ҳужжатларни талаб қилиб олиб, уни ўрганиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг даъвогар ўзининг даъво аризасида 4 нафар таъсисчиларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан жамиятдан чиқарилганлиги ва улушлари ўзлаштириб олинганлиги Хоразм вилоят прокуратурасига мурожаат қилингандан кейин билганлиги, шундан сўнг 2021 йил 21 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини кўрсатганлиги, бироқ, даъвогар қонунда белгиланган икки ойлик махсус даъво муддатини ўтказиб, мазкур даъво аризасидаги талаблар билан 2021 йил 10 ноябрда Шовот туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилганлиги ҳақидаги хулосаси ҳам ҳақиқатда тўғри келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда даъвогар даъво аризасида 4 нафар таъсисчиларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан жамият иштирокчилари жамиятдан чиқарилганлиги ва улушлари ўзлаштириб олинганлиги ҳақида Хоразм вилоят прокурорига шикоят қилганида ва вилоят прокурори ўринбосарининг ёзма топшириғига асосан Гурлан туман Кадастр агентлиги инспекторлари томонидан ўрганилганда, МЧЖ раҳбари А.А. бостирма биносининг 1012,74 кв.м.дан иборат қисмини «GMS» МЧЖга, бостирма биносининг 1288,8 кв.м.дан иборат қисмини фуқаро Ж.С.га, 842,99 кв.м.дан иборат маъмурий бинони «AON» МЧЖга ва 1712,29 кв.м.дан иборат маъмурий бино-иншоотларни «GTA» ИЧЖга сотиб юборганлиги аниқланганлиги, шундан сўнг ушбу битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига мурожаат қилганлиги, суд даъво аризасини 3 ой давомида ўрганиб чиққанлиги ва 2021 йил 29 сентябрь куни даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги, суд бундай хулосага келишига жамият иштирокчиларининг 2018 йил 12 февралдаги 1-сонли, 2018 йил 2 мартдаги 2-сонли, 2018 йил 24 декабрдаги 3-сонли, 2019 йил 1 ноябрдаги 9/1-сонли, 2020 йил 19 июндаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнлари ҳамда 2018 йил 2 июлдаги 111-сонли рақам билан рўйхатга олинган таъсис шартномаси, жамиятнинг 2019 йил 29 июлдаги 5-сонли қарорига асосан 2019 йил 2 августда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган Устави, жамият иштирокчиларининг 2021 йил 18 февралдаги 5-сонли қарорига асосан 2021 йил 18 февралда давлат хизматлари марказидан (рақамсиз) рўйхатдан ўтказилган янги таҳрирдаги Устави мавжудлигини асос қилиб олганлиги, шундан сўнг ушбу ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш учун Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига мурожаат қилганлиги, аммо бу иш иқтисодий судга тааллуқлили ҳақидаги асос билан суд даъво аризасини ажрим билан қайтарганлиги, шунинг учун иқтисодий судга мурожаат қилганлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларда Гурлан туман Кадастр агентлиги инспекторлари томонидан даъвогар иштирокида 2021 йил 26 март куни тузилган далолатнома, даъвогарнинг Фуқаролик ишлар бўйича Урганч туманлараро судига 2021 йил 21 июнда топширилган битимни ҳақиқий эмас деб тўғрисидаги ва 2021 йил 29 октябрда топширилган мазкур ишнинг даъво предмети бўлган ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризалари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2021 йил 1 ноябрдаги низо иқтисодий судга тааллуқлилиги сабабли даъвогарнинг жамият иштирокчиларининг қарорлари ва Уставини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлиб, ишда Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг даъвогарнинг битимни ҳақиқий эмас деб тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун, судлар даъвогарнинг Қонуннинг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилмаганлиги тўғрисидаги важига ҳуқуқий баҳо бериш учун Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судидан даъвогарнинг битимни ҳақиқий эмас деб тўғрисидаги даъво аризаси асосида юритилган иш ҳужжатларини талаб қилиб олиб, уни ўрганиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг даъвогар судга икки ойлик муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилмаганлиги, ишни кўриш жараёнида даъвогар томонидан даъво муддати ўтишининг узилиши ва тўхтатилишига олиб келадиган бирор-бир сабабларни кўрсата олмаганлиги ҳақидаги хулосаси ҳам асоссиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, биринчидан, агар даъвогар ҳақиқатдан ҳам низолашаётган ҳужжатлар ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг даъвогарнинг битимни ҳақиқий эмас деб тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин билган бўлса, икки ойлик муддатни ушбу ҳал қилув қарорини даъвогар олган кунидан ҳисобланиши лозим бўлади. Иккинчидан, даъвогар даъво аризасида юқоридаги ҳолатларни келтириб, судга даъво аризаси киритишда икки ойлик муддат ўтказиб юборилмаган деб ҳисоблаши, суд ўтказилган даъво муддатини узрли деб ҳисоблаб, кўриб чиқиши лозим деб билиши, Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 41-бандида икки ойлик муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкинлигини кўрсатиб ўтилганлиги, шунга асосан даъво аризаси тўлиқ суд томонидан кўриб чиқилиши, акс ҳолда даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ФКнинг 13-бобида белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари паймол бўлишига олиб келинишини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган, бу эса асоссиз қарор қабул қилинишга сабаб бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан суд қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 — 303, 3051 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори, Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш янгидан кўриш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори, Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 майдаги қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 августдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи: Б. САЙФУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари: В. САТТОРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш. МИРЗАХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С. РАХМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И. ТАДЖИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-2202-2201/27-сон