Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-959-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»)
(«Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-959-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 ноябрь,
2640-IV-сон