Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТЛИ ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ АСКАРЛАР ҲАМДА БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг хизматни ўташ даврида ҳалок бўлиш (вафот этиш), жароҳатланиш (контузия), касалланиш ҳодисаларидан давлат мажбурий суғуртаси жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига, Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига, Давлат хавфсизлик хизматига, Электрон технологияларини ривожлантириш марказига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига, Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 370-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги суғурта қилдирувчилар ҳисобланади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 454-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/454/0749-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вакил қилинган суғурталовчи очиқ танловлар асосида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳар бир йил бошлангунга қадар вакил қилинган суғурталовчи ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ўртасида зарур суғурта шартномалари тузилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 454-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/454/0749-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, вакил қилинган суғурталовчи суғурта суммаси тўлайди:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир йил мобайнида олинган жароҳат(контузия), касалланиш натижасида вафот этганда — унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда) республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 йиллиги миқдорида;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) суғурталанган шахс хизматдан бўшагандан кейин бир йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда: I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 75 фоизи, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — 50 фоизи, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — 30 фоизи миқдорида;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
в) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда — ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 20 фоизи ва енгил жароҳатланганда 10 фоизи миқдорида суғурта пули тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи, шу жумладан вакил қилинган суғурталовчининг суғурта ўтказишга ушбу суғурта мукофотлари суммасининг 8 фоизи миқдоридаги харажатлари 2002 йил 31 декабргача амал қилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир суғурта қилинувчига бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи — 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июль 359-сон — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41 ва 42-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 454-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/454/0749-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
26 январь 1994 йил.
38-сон