06.12.2022 йилдаги 4-20-2209/28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-20-2209/28-сонли иш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар Р. Хайдаров ва А. Абдуллаевдан иборат таркибда, А. Бахшуллоевнинг котиблигида, «MD» масъулияти чекланган жамияти вакиллари Б.С (раҳбар), И.Ш (2022 йил 16 июлдаги 13-сонли ишончнома), Ў.Х(2022 йил 5 сентябрдаги 20-сонли ишончнома), «I LLC» (АҚШ) компанияси вакили Д.А (2022 йил 10 июндаги ишончнома) Бухоро шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи А.У (2022 йил 28 ноябрдаги 1-80/19-1/208-сонли ишончнома) иштирокида «MD» масъулияти чекланган жамияти томонидан Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I LLC» (АҚШ) компанияси (бундан буён матнда компания деб юритилади) «MD» масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, компания даъво предметига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида қабул қилинган қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2022 йил 9 августдаги ажрими билан ишга МЧЖ таъсисчилари Б.А.А, К.М.Х ва Ю.Р.А Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси ҳуқуқий вориси Бухоро вилоят адлия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори билан компаниянинг даъво муддатини тиклаш ҳамда МЧЖнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаларини қаноатлантириш рад этилган. Даъво талаби қаноатлантирилиб, МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, хабарнома белгиланган тартибда 30 кун олдин юборилганлиги, йиғилишда компания вакили ишончнома асосида қатнашганлиги, янги таҳрирдаги таъсис шартномаси компания вакили томонидан ишончнома асосида имзоланганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ ва Давлат хизматлари маркази вакиллари ўз тушунтиришларида апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасида иштирок этган компания вакили ўз тушунтиришида апелляция шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар ва Давлат хизматлари маркази вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, МЧЖ таъсисчиларининг 2018 йил 25 июлдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори билан МЧЖни ташкил қилиш ҳақидаги таъсис шартномаси ва устави тасдиқланиб, 624810-сон реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. МЧЖ таъсисчилари Б.Б.Гнинг улуши 3 060 000 сўм ёки 34 фоиз, К.М.Хнинг улуши 1 260 000 сўм ёки 14 фоиз, Л.Б.Бчнинг улуши 4 680 000 сўм ёки 52 фоиз қилиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 ва 2021 йилларда МЧЖ таъсисчиларининг таркиби ва улушлари миқдори бир неча маротаба ўзгарган бўлиб, жумладан, МЧЖ таъсисчиларининг 2019 йил 26 сентябрдаги 9-сонли умумий йиғилиш қарори билан МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. МЧЖ таъсисчилари компаниянинг улуши 4 491 000 сўм ёки 49,9 фоиз, Л.Б.Бчнинг улуши 540 000 сўм ёки 6 фоиз, Б.А.Анинг улуши 234 000 сўм ёки 2,6 фоиз, Т.Ю.Внинг улуши 675 000 сўм ёки 7,5 фоиз, К.М.Хнанинг улуши 1 260 000 сўм ёки 14 фоиз ва Х.В.Г.нинг улуши 1 800 000 сўм ёки 20 фоиз қилиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиларининг 2019 йил 27 ноябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш қарори билан МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. МЧЖ таъсисчилари компаниянинг улуши 4 491 000 сўм ёки 49,9 фоиз, Л.Б.Бчнинг улуши 540 000 сўм ёки 6 фоиз, Б.А.Анинг улуши 234 000 сўм ёки 2,6 фоиз, Ю.Р.Анинг улуши 675 000 сўм ёки 7,5 фоиз, К.М.Хнанинг улуши 1 260 000 сўм ёки 14 фоиз ва Х.В.Г.нинг улуши 1 800 000 сўм ёки 20 фоиз қилиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиларининг 2019 йил 20 декабрдаги 15-сонли умумий йиғилиш қарори билан МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. МЧЖ таъсисчилари компаниянинг улуши 4 491 000 сўм ёки 49,9 фоиз, Л.Б.Бвич 900 000 сўм ёки 10 фоиз, Б.А.Анинг улуши 1 017 000 сўм ёки 11,3 фоиз, Ю.Р.Анинг улуши 675 000 сўм ёки 7,5 фоиз, К.М.Хнанинг улуши 1 917 000 сўм ёки 21,3 фоиз қилиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари 2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли умумий йиғилиш қарори билан МЧЖ таъсисчилари компаниянинг улуши 4 491 000 сўм ёки 49,9 фоиз, Л.Б.Бчнинг улуши 900 000 сўм ёки 10 фоиз, Б.А.Анинг улуши 1 354 500 сўм ёки 15,05 фоиз, К.М.Хнанинг улуши 2 254 500 сўм ёки 25,05 фоиз қилиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек мазкур йиғилиш қарорида МЧЖ директори З.Дни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, МЧЖ директори лавозимига А.Б номзодини тасдиқлаш, А.Б билан меҳнат шартномасини имзолаш, МЧЖнинг янги таҳрирдаги устави ва таъсис шартномасини тасдиқлаш, МЧЖ таъсис ҳужжатларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш ва уни МЧЖ директорига юклаш, МЧЖ директорига банк кредитлари муддатини узайтириш ва кредит фоиз ставкаларини камайтириш чораларини кўриш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йиғилишда жами 50,1 фоиз улушга эга МЧЖ таъсисчилари М.К, А.Б ва Б.Ллар иштирок этган бўлиб, 49,9 фоиз улушга эга МЧЖ таъсисчиси компания иштирок этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари 2021 йил 29 мартдаги 29/03-2021-сонли умумий йиғилиш қарори билан МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. МЧЖ таъсисчилари компаниянинг улуши 4 491 000 сўм ёки 49,9 фоиз, Б.А.А 2 254 500 сўм ёки 25,05 фоиз ва К.М.Х 2 254 500 сўм ёки 25,05 фоиз қилиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 30-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 33-моддасининг биринчи, иккинчи ва саккизинчи қисимларига мувофиқ жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт. Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришнинг ушбу моддада белгиланган тартиби бузилган тақдирда, агар бундай умумий йиғилишда жамиятнинг барча иштирокчилари иштирок этаётган бўлса, у ваколатли деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 34-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият иштирокчилари умумий йиғилишда шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок этишга ҳақлидирлар. Жамият иштирокчиларининг вакиллари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни (ишончномани) кўрсатишлари лозим. Жамият иштирокчисининг вакилига берилган ишончнома қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Жамиятнинг иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қарорларни қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Жамиятнинг жамият иштирокчиларининг кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларини чекловчи таъсис ҳужжатларининг қоидалари ёки жамият органларининг қарорлари ҳақиқий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ томонидан 2021 йил 22 февралда МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида 2021 йил 19 январдаги 19/01-сонли хабарнома 30 кун олдин МЧЖ таъсисчиси компания вакили сифатида А.Ннинг Тошкент шаҳридаги манзилига ва компаниянинг АҚШдаги манзилига юборилган, хабарнома юборилганлигини тасдиқловчи 2021 йил 23 январь почта штамплари қўйилган RA206441647UZ ва RQ200814779UZ рақамли почта квитанциялари нусхалари мавжуд, йиғилиш баённомасида компания вакили сифатида А.Ннинг 2020 йил 9 июлдаги ишончнома асосида иш юритиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, компания томонидан унинг манфаатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳимоя қилиш учун вакил сифатида А.Нга берилган амал қилиш муддати бир йил бўлган 2020 йил 9 июлдаги ишончномага қонун талабларига мувофиқ апостиль қўйилмаган. Ушбу ҳолат судлов ҳайъати мажлисида ҳам тарафлар вакиллари томонидан тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-279-сонли Қонунига кўра компания норезидент бўлганлиги ва ишончнома расмий ҳужжат ҳисобланганлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун Конвенция талаби бўйича унга апостиль қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли умумий йиғилиш баённомасида кўрсатилган компания вакили А.Нга берилган 2020 йил 9 июлдаги ишончнома ҳуқуқий кучга эга эмас, қолаверса, 30 кунлик муддатда компаниянинг АҚШдаги манзилига оддий буюртма хат орқали амалда хабардор қилиш имкони мавжуд эмас, ушбу ҳолда МЧЖ томонидан умумий йиғилишни чақириш тартиби бузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ томонидан 2021 йил 22 февралда умумий йиғилиш ўтказилган пайтга қадар тасдиқланган ва давлат рўйхатидан ўтган уставлар, яъни МЧЖнинг ташкил қилинган пайтда 2018 йил 25 июлда рўйхатга олинган уставининг 14.3-банди, 2019 йил 26 сентябрда рўйхатга олинган уставининг 10.1-банди, 2019 йил 24 декабрда рўйхатга олинган уставининг 15.3-банди, 2019 йил 28 декабрда рўйхатга олинган уставининг 10.1-бандида МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, жамият устав фондининг миқдорини белгилаш, таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, жамиятни облигацияларини жойлаштириш, жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилиниши қолган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ва устав талабларига кўра МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишида компания иштирок этмаганлиги ва барча таъсисчилар томонидан бир овоздан маъқулланмаганлиги сабабли МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига тегишли бўлган масалалар юзасидан, жумладан, жамият ижро органи ваколатларини белгилаш бўйича жамият директори З.Дни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ва жамият директори лавозимига А.Б номзодини тасдиқлаш, А.Б билан меҳнат шартномасини имзолаш, шунингдек жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ва таъсис шартномасини тасдиқлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш учун ваколатли бўлмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши баённомасида юқорида қайд этилган масалалар юзасидан Қонун ва устав талабига зид равишда 50,1 фоиз овозлар билан иштирок этган таъсисчилар иштирокида қарорлар қабул қилинган. Қолаверса, умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақидаги 2021 йил 19 январдаги 19/01-сонли хабарномада жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ва таъсис шартномасини тасдиқлаш масаласи кун тартибига қўйилмаган бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демак, МЧЖнинг 2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиб, қарор қабул қилиниши натижасида, Қонун ва МЧЖ устави талаблари бузилган, компаниянинг ҳуқуқлари чекланган ҳамда қонуний манфаатлари жиддий бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида» 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20.1-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, 20.2-бандида Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса, у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 154-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар Билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди МЧЖ томонидан умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида компания хабардор қилинмаганлигини, умумий йиғилиш қарори компанияга юборилганлиги ёки таништирилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини, компания вакили сифатида А.Нга берилган ишончномага апостиль қўйилмаганлигини ва унинг вакил сифатида тан олинмаганлиги сабабли почта орқали унга юборилган хабарнома ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини, МЧЖнинг компания вакили А.Ннинг банкда ўтказилган 2022 йил 28 январдаги учрашув баёнида МЧЖ раҳбари А.Б тайинланганлигидан ва мазкур умумий йиғилиш баёнидан хабардор бўлиши лозимлиги ҳақидаги важлари асоссизлигини, чунки, учрашув баёнида низоли умумий йиғилиш баёни ҳақида қайдлар мавжуд эмаслигини, компания МЧЖ таъсисчиларининг низоли умумий йиғилиши қарори амалда қабул қилинганлиги тўғрисида билмаган ва билиши лозим бўлмаганлигини, компания мазкур қарор қабул қилинганлиги ҳақида тарафлар ўртасидаги бошқа низо юзасидан Бухоро вилоят судининг 4-20-2108/31-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори қабул қилингандан сўнг, мазкур суд ҳужжати устидан апелляция шикояти бериш жараёнида, даъво аризасини имзолаган МЧЖ раҳбари А.Бнинг ваколатларини ўрганиш жараёнида билганлигини, мазкур ҳолат ишдаги мавжуд 2022 йил 11 майдаги апелляция шикояти нусхаси билан тасдиқланишини, МЧЖ компаниянинг умумий йиғилиш қарори ҳақида мазкур санадан олдин хабардор бўлганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганлигини, даъво аризаси судга 2022 йил 20 июнда тақдим этилган бўлиб, компаниянинг низоли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қонунда белгиланган икки ойлик махсус даъво муддати ўтмаганлигини инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, компаниянинг даъво муддатини тиклаш ҳамда МЧЖнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаларини қаноатлантиришни рад этиш, даъво талабини қаноатлантириб, МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 22 февралдаги 22/02-2021-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 278-моддасининг 2-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун тўланиши лозим бўлган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини МЧЖ зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278, ва 279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «MD» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«MD» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро варақаси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи Б. ИСРАЙЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат аъзолари Р. ХАЙДАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-20-2209/28-сон