Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-961-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 2 ноябрда киритилган «Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-961-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 ноябрь,
2632-IV-сон