Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги ҚЛ-921-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-946-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
3. «Давлат молиявий назорати тизими ҳамда беғараз ёрдам доирасида келтирилган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-943-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шу жумладан умумий ўрта таълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б. Саидовнинг жавоби ҳақида.
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга «Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилишга оид қонундаги нормаларнинг ижроси юзасидан» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
6. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмановга «Ҳудудларда Ёшлар технопаркларини янада ривожлантириш, шунингдек иқтидорли ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
7. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматовга «Ҳудудларда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парклари, рақамли технологиялар ўқув марказларини янада ривожлантириш, шунингдек иқтидорли ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А. Абдухакимовга «Маданий мерос объектлари ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 ноябрь,
2602-IV-сон