Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-959-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-959-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 31 октябрда киритилган «Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-959-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 ноябрь,
2620-IV-сон