Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-961-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-961-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 2 ноябрда киритилган «Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-961-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 ноябрь,
2623-IV-сон