24.10.2022 йилдаги 2575-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори , 24.10.2022 йилдаги 2575-IV-сон
Кучга кириш санаси
24.10.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2022 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2022 йил тўққиз ойидаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан хорижий мамлакатлар парламентлари билан кўп қиррали ва самарали амалий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтариш каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги йўналишида Қўмита томонидан хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш натижаларига асосан 19 та қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдим этилган. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида акс эттирилган қоидалар ва талаблардан келиб чиққан ҳолда маромига етказиш юзасидан таклифлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан парламент назоратини амалга ошириш йўналишида 3 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган. Хусусан, халқаро муносабатлар доирасида амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган «йўл хариталари»нинг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси раҳбарларининг ахбороти Қўмита йиғилишида эшитилган. Шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати ўрганилган ҳамда натижалари юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита масъуллигида тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг хорижий мамлакатлар ҳамда уларнинг парламентлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бухоро декларацияси (2022 йил 19 май, Бухоро) принципларини ва ёндашувларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Баёноти ҳақида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Эстония Рийгикогуси (парламенти) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашларининг 2 та Қўшма қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси делегациясининг Россия Федерациясига амалга оширилган ташрифи ҳамда Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг Раиси М. Қолибофнинг Ўзбекистон Республикасига қилган расмий ташрифи якунлари бўйича тадбирлар режалари ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида хорижий мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари, халқаро ташкилотлар ҳамда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакилларидан иборат 44 та чет эл делегацияси қабул қилинган. Шунингдек Қўмита масъуллигида халқаро парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида 23 та онлайн учрашув ташкил этилган. Хусусан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеясининг 21-қишки сессияси, Парламентлараро Иттифоқнинг «Евроосиё» геосиёсий гуруҳининг учрашуви ҳамда Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеяси аёл парламентарийлар гуруҳининг биринчи йиғилишида Қўмита аъзолари фаол иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қўмита ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлиги ҳамда Германия Федератив Республикаси, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Япония ва Исроил давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланган онлайн давра суҳбатлари ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш доирасида депутатларнинг 38 та хорижий мамлакатга уюштирилган хизмат сафарларини самарали ташкил этиш юзасидан Қўмита тегишли фаолият олиб борган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан ташқи сиёсий фаолият, халқаро муносабатлар, парламентлараро ҳамкорлик ва бошқа масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида жами 1 195 марта чиқиш амалга оширилган. Жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хотин-қизлар форуми, Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл-раҳбарлари 14-саммити, шунингдек Самарқанд шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари Кенгашининг мажлисида мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишда Қўмита аъзолари фаол қатнашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шулар билан бир қаторда Қўмита томонидан амалга оширилган ишларнинг таҳлили унинг фаолиятида айрим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг халқаро майдонлардаги ижобий имижини янада яхшилашга қаратилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, халқаро ва парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан асослантирилган таклифларни тайёрлаш борасидаги ишларни фаоллаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, хорижий давлатлар парламентлари билан тузилган парламентлараро гуруҳлар фаолиятини янада жонлантириш, мазкур гуруҳларнинг тегишли иш режаларида белгиланган вазифа ва тадбирларни тизимли равишда ҳамда самарали амалга оширишга бўлган эътиборни кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2022 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида халқаро тажрибадан унумли фойдаланиш ҳамда уларнинг халқаро шартномаларда белгиланган талаблар ва стандартларга мос келишини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиш ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш ва амалиётда учраётган муаммоларни ҳал этиш борасида мутасадди вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг хорижий мамлакатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро тузилмаларининг самарали фаолият олиб боришига доир, шунингдек юқори ва олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган «йўл хариталари»да белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, икки томонлама ва кўп томонлама парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш мақсадида парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ҳамда ўзаро мулоқотларни фаоллаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2575-IV-сон