15.12.2022 йилдаги 707-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида тиббий хизмат сифатини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида тиббий хизмат сифатини яхшилашни назарда тутган ҳолда берилаётган Япония Ҳукуматининг грантларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ўз вақтида ижро этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («йўл харитаси»)нинг 21-бандига мувофиқ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Қорақалпоғистон тиббиёт институтига тиббий ускуналарни етказиб берилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу амалий ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Япония Ҳукумати ўртасида 2022 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига грант ажратиш тўғрисида Ҳукуматлараро алмашинув ноталари ва Грант битими имзоланганлиги, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида тиббий хизмат сифатини яхшилаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш мақсадида Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасидаги қиймати 794 млн Япония иенаси (7,3 млн АҚШ долларига тенг эквивалентда) миқдоридаги гранти ҳисобидан Японияда ишлаб чиқарилган тиббий ускуналарни етказиб бериш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) барча харидларни амалга ошириш ва етказиб бериш бўйича вакил этиб тайинланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япония ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — «Ўзмиллийбанк» АЖ) Япониянинг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япониянинг ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш, шунингдек харидлар жараёнининг бориши бўйича доимий мониторинг олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида етказиб берилган тиббий ускуналар, истисно тариқасида, давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, божхона қонунчилиги қоидаларига риоя этган ҳолда, мажбурий сертификатлаш шарти билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасини электр энергияси, сув таъминоти, канализация тизими ва лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча қулайликлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ускуналар сифатли сақланишини, улардан тўғри ва самарали фойдаланилишини ҳамда лойиҳа якунланганидан сўнг грант доирасида тақдим этилган тиббий ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ҳамда тегишли ҳажмда маблағ ажратган ҳолда улардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати гранти ҳисоб-китоблари доирасида хизмат кўрсатувчи Япониянинг ваколатли банки фойдасига белгиланган шаклда кафолат хати (Acknowledgement letter) тақдим қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖ билан биргаликда Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш мақсадида агентлик битими доирасида тегишли буюртманома тақдим этилгандан сўнг беш иш куни ичида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатлари тўлаб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Oʻzbekiston mehr-shafkat va salomatlik» жамоат фондига лойиҳани амалга ошириш доирасида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатларини ушбу фонд маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган тиббий ускуналарни тегишли мебеллар билан таъминлаш, шу жумладан компьютер томографини ўрнатиш учун зарур бўлган радиациядан ҳимоя қилувчи ишларни бажариш мақсадида жами 43 000 АҚШ долларига тенг бўлган маблағлар ҳамда ускуналарни кафолат муддати тугаганидан сўнг, ташкилотнинг смета харажатларида назарда тутиладиган техник хизмат кўрсатиш учун маблағларни соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда жалб қилинаётган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддатини узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
707-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2022 й., 09/22/707/1093-сон)