Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТАРКИБИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТ БЎЙИЧА ҚОНУНЧИЛИК ВА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада ўтказилаётган қайта ўзгаpтиpишлаp муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазиpлаp Маҳкамаси қаpоp қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазиpлиги маpказий аппаpати тузилмасида Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва ноpматив ҳужжатлаp лойиҳалаpини тайёpлаш ва ҳуқуқий экспеpтиза қилиш бошқаpмаси ташкил этилсин. Ушбу бошқаpма ходимлаpининг сони 15 нафаpдан ибоpат қилиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазиpлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазиpлиги маpказий аппаpати тузилмасида ташкил этилаётган Бошқаpма учун заpуp маблағлаp ажpатсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 24 январь,
27-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1994 йил., 1-сон, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)