Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги «Россия Федерациясининг Давлат тараққиёт корпорацияси «ВЭБ.РФ» иштирокида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 95 та насос станцияcини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5201-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида
Мамлакатимизда сув хўжалиги соҳасида хорижий инвестиция лойиҳаларини самарали бошқариш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги «Россия Федерациясининг Давлат тараққиёт корпорацияси «ВЭБ.РФ» иштирокида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 95 та насос станцияcини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5201-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 декабрь,
ПҚ-434-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2022 й., 07/22/434/1056)