22.11.2022 йилдаги 201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚМҚ 2.04.03-19 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 4.9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 ноябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 118]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-майдаги ПҚ-257-сон «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ҚМҚ 2.04.03-19 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 4.9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4.9. Оқова сув қувур ўтказгичларида қуйидагилар қўлланилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи оқар тармоқларда — босимсиз ва босимли (асосланган ҳолларда) темир бетонли, бетонли, сополли, чўян, асбест цементли, пластмасса, базалт композит қувурлар ва темир бетонли қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босимли тармоқларда — босимли темир бетонли, асбест цементли, чўян, пўлат, пластмасса ва басалт композит қувурлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи оқар тармоқларда чўян қувурлари ҳамда босимли тармоқларда пўлат қувурлари етиб бориш қийин бўлган жойлардаги қурилишларда, чўкувчан тупроқларда, ер сатҳи кон ишларидан зарар кўрган ҳудудларда, сув ҳавзаларини, темир йўли ва автомобил йўллари остидан кесиб ўтган, хўжалик-ичимлик сув қувурлари билан кесишган ва қувурларга механик шикастлар етказилиши мумкин бўлган жойларда, шунингдек қувурлар эстакада таянчлари устидан олиб ўтилганда қўлланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувурлар емирувчан муҳитларда ётқизилганда коррозияга чидамли қувурларни қўллаш лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пўлат қувурлар қўлланилганда ташқи ва ички юзаларни коррозиядан ҳимоялаш чораларини назарда тутиш лозим. Пўлат қувурларнинг ташқи юзасини коррозиядан ҳимоя қилиш усулларини танлашда тупроқнинг коррозион хусусиятлари ҳамда дайди токлар таъсирида емирилиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар билан асосланиши керак. Пўлат қувурларни ташқи коррозиядан ҳимоялаш ГОСТ 9.602 га мувофиқ амалга оширилиши лозим. Пўлат қувурларнинг ички коррозиясини истисно қилиш мақсадида уларнинг ички юзасини лок бўёқ, рух ва бошқа коррозияга қарши қопламалар билан ҳимоялашни назарда тутиш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги пўлат ва темир-бетонли қувур ўтказгичларни лойиҳалашда коррозияга қарши электркимёвий ҳимоясини қуриш имкониятини яратиш учун ушбу қувурларни электр-кимёвий ўтказувчанлигининг узлуксизлигини таъминловчи чоралар назарда тутилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базалт композит қувурлар ГОСТ 33123 га мос бўлиши ҳамда улар қўлланилганда мазкур изоҳларнинг иккинчи хатбошисида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 22 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 21 ноябрь