ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЎРТОҚ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВНИНГ ДАСТУРИЙ НУТҚИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти дастурий нутқини тинглаб ва муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ўртоқ И.А. Каримовнинг республиканинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини изчил мустаҳкамлаб бориш йўлида жорий йилда ва келгуси даврда асосий муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари кўрсатиб берилган дастурий нутқидаги қоидалар асосан маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши меҳнат жамоаларини, республиканинг бутун аҳолиси, миллати, ижтимоий аҳволи, динга муносабатидан қатъи назар, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи ҳар бир кишини Ўзбекистон Республикаси Президенти ўртоқ И.А. Каримовнинг баён этган дастурини рўёбга чиқариш учун куч-ғайратларни бирлаштиришга, республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни бундан буён ҳам барқарорлаштиришга Ўзбекистон давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга ўзларининг ҳиссаларини қўшишга даъват этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 4 январь,
477-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 127-модда)