24.11.2022 йилдаги ПҚ-430-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдо операцияларини янада кенгайтириш, товар-хом ашё биржалари ва уларнинг профессионал иштирокчилари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш, товар деривативлари, шу жумладан фьючерс савдоларини ташкил этишнинг замонавий механизмларини амалиётга кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда электрон рақамли имзо олиш талаби бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни «форвард» битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 декабрдан 2028 йил 1 январга қадар қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:
(2-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) монопол корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда — монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда — ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) монопол бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металл лист прокати ва цемент — ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтадан олинган чигит, пахта мойи (шу жумладан, экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти — ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу бандда назарда тутилган товарларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ҳажмлардан ортган қисми биржа савдоларига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички бозорда нархлар кескин ошиб кетишининг ва сунъий танқислик вужудга келишининг олдини олиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши орган нархлар кескин тебраниши даврида биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмлари, мавжуд имконият ва захираларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланиши устидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилинган тақдирда, ўша кундаги биржа савдолари якунларига кўра бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкаси (нарх) ва тўғридан-тўғри шартномада кўрсатилган нарх ўртасидаги фарқ суммасига белгиланган ставкада қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини ҳисоблайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ўзларининг ахборот тизимларини товар-хом ашё биржаларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиб, товарларнинг ҳақиқий бозор нархларини кузатиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктириш, манипуляциялар ва бошқа қонунчилик бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий қилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, биржа операциялари бўйича ахборот конфиденциаллигини кафолатлаш ва биржа маълумотларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик ахборот алмашинуви йўлга қўйилган давлат органларининг тегишли мансабдор шахслари зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан биржа савдолари натижаларига таъсир этувчи, шу жумладан, товар бозори иштирокчилари ҳамда улар томонидан бериладиган нархларга чекловлар ўрнатиш юзасидан қарорлар қабул қилиниши ёки кўрсатмалар берилиши тақиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорларига мувофиқ бозор тамойиллари асосида монополист корхоналар ва (ёки) устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган юқори ликвидли, монопол ва талаб юқори бўлган маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар фақат «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ орқали реализация қилинади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Вазирлик ва идоралар ўзларига тегишли ахборот тизимларининг «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖнинг сўровларига мувофиқ уларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2023 йил 1 мартга қадар хорижий экспертлар ва консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳоннинг йирик биржаларида кенг қўлланиладиган савдо механизмлари ва товар деривативларини амалиётга жорий қилиш ҳамда соҳада ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва ҳудудий иқтисодиёт миқёсида талаб юқори бўлган товарлар бўйича таклифлар ва нархларни, улар бўйича юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ҳамда мавжуд имкониятларни комплекс баҳолаш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари вакилларида биржа савдолари ва давлат харидлари электрон тизимларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув-методик қўлланмалар ҳамда илғор симуляцион дастурий таъминотларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS) асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини йўлга қўйиш ва халқаро кредит рейтингини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил якунлари бўйича катта тўртлик («big four») аудиторлик ташкилотларидан бирини жалб қилган ҳолда биржанинг молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартлари асосида мустақил аудитдан ўтказиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари, шу жумладан фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда биржа аъзоларига қўйиладиган малакавий талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдоларида нархлар манипуляцияси, ички (инсайдерлик) маълумотлардан фойдаланиш ва асоссиз даромад олишнинг бошқа рақобатга зид усулларидан фойдаланишнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талабларни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов белгилансин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-430-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2022 й., 07/22/430/1037-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)