17.11.2022 йилдаги ПҚ-425-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш устидан давлат ва жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган дастурларга (кейинги ўринларда — Дастурлар) киритилган лойиҳалар, шунингдек, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари асосида молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳалар (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида инсон омилисиз ўтказиладиган электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ўтказилган тендер (танлов) савдолари якуни, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри музокаралар бўйича буюртмачи билан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасидаги лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ишларини бажариш тўғрисидаги шартномалар мазкур тизимда электрон рақамли имзо орқали тузилсин ҳамда рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун Молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига электрон шаклда юборилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган манзилли рўйхатларга киритилган ҳар бир объект идентификация рақами берилган ҳолда, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилсин ҳамда улар бўйича ҳар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар мазкур ахборот тизимида акс эттирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф-хатар тоифасидан қатъи назар, барча объектлар қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ваколатли органда рўйхатдан ўтказилиши ва назоратга олиниши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари тегишли ҳудудда Дастурлар ва Лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, сифати ҳамда кўлами устидан жамоатчилик назоратини ўрнатсин, унда аниқланган камчиликлар ҳақида Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабларига маълумот тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида объектлар бўйича аниқланган бош пудрат ташкилоти томонидан ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи далолатнома унинг мазкур тизимдаги шахсий кабинетида электрон тарзда шакллантирилиб, буюртмачи ташкилот билан электрон тарзда келишилсин. Бунда, буюртмачи томонидан ҳисобварақ-фактуралар Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига молиялаштириш учун электрон шаклда юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтингида мавжуд бўлган корхоналар, уларнинг рейтингини ҳисоблаш мезонлари кесимидаги баллари, Дастурлар ҳамда Лойиҳалардаги ҳар бир объектнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари, объектда бажарилган иш ҳажмлари ва молиялаштирилган маблағлар ҳақидаги маълумотлар тизимда реал вақт режимида жамоатчилик учун очиқ эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Дастурлар ва Лойиҳалар доирасида қуйидаги йўналишларда назоратни кучайтирсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш, объектларни молиялаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш тадбирларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-43-сон қарори билан белгиланган талаблар асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир объект бўйича ер майдони ажратиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш, тендер (танлов) савдоларини ўтказиш ва молиялаштириш тадбирларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда архитектура, шаҳарсозлик ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларида ортиқча иш ҳажмлари кўрсатилиши ва маҳсулотлар нархлари асоссиз оширилган ҳолда киритилишининг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш ва қабул қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, ушбу жараёнда ортиқча бюрократияга йўл қўйилмаслик чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Дастур ва Лойиҳалар доирасидаги қурилишлар билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачилар этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички автомобиль йўллари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги буюртмачи ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектлари бўйича — «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва газ таъминоти объектлари ҳамда алоқа тармоқлари бўйича — тегишинча «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзбектелеком» АК;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, ободонлаштириш, тунги ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари ва бошқа объектлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ҳамда ушбу объектларни сақлаш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари бўйича — тегишли тармоқ корхоналари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) ва Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси иш услубларини тўлиқ қайта кўриб чиқиб, қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштирсин ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг вазирлик ва идораларнинг автоматлаштирилган реал вақт режимида ишловчи мониторинг тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида 2023 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурлар ва Лойиҳаларнинг рўйхатларини юритиш, уларга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчаларни акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудрат ташкилоти томонидан ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи далолатномаларни унинг шахсий кабинетида электрон шаклда расмийлаштириш, буюртмачи билан электрон тарзда келишиш ва буюртмачи томонидан ҳисобварақ-фактурани Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига молиялаштириш учун электрон шаклда юбориш имкониятини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтингида мавжуд бўлган корхоналар ҳамда уларнинг рейтингини ҳисоблаш мезонлари кесимидаги баллари, Дастурлар ва Лойиҳалардаги ҳар бир объектнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари, объектда бажарилган иш ҳажмлари ва молиялаштирилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни тизимда реал вақт режимида жамоатчилик учун очиқ эълон қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) икки ой муддатда қурилиши тугалланган объектларни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш бўйича тузиладиган комиссияларнинг таркибини шакллантириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) уч ой муддатда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган объектларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги ва электрон тендер (танлов) савдолари билан боғлиқ жараёнларни ҳамда қурилиш объектларидаги камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатларини акс эттирувчи фото ва видео материалларни юклаш имконини берувчи «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг мобил иловасини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) икки ой муддатда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) билан биргаликда Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартибини тасдиқласин ҳамда ушбу реестрнинг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 апрелга қадар Дастурларга киритиладиган объектларнинг манзилли рўйхатини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали шакллантириш имкониятини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин ҳамда келгусида Дастурлар ушбу тизимда шакллантирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) Дастурлар ва Лойиҳалар асосида молиялаштириладиган объектларга ажратилган маблағларнинг мақсадли ҳамда самарали ишлатилишини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан жорий этилаётган тартибнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича масъул вазирлик ва идоралар, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўқув семинарлари ўтказилишини, улар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-425-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2022 й., 07/22/425/1024-сон)