Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонида:
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «1 январга қадар» сўзлари «1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
номланишидаги «1 январга қадар» сўзлари «1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 23-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
||
|
23. |
1101 00 |
Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни |
|
». |
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 ноябрь,
ПФ-251-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2022 й., 06/22/251/1023-сон)