Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги ҚЛ-922-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»)
(«Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 26 июлда биринчи ўқишда қабул қилинган «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги ҚЛ-922-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 октябрь,
2570-IV-сон