Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 14 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2076-3]
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 84-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2076, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 46-модда, 51-сон, 495-модда) билан тасдиқланган Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 август,
25-2022/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 августдаги 25-2022/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланадиган барча бино ва иморатларда улар учун зарур бўлса ногиронлиги бўлган шахснинг бино сатҳига кўтарилишига имкон берувчи пандус ёки лифт холи билан жиҳозланадиган камида битта кириш жойлари кўзда тутилиши шарт.».
2. 40 ва 42-бандлардаги «ногиронлар» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 43-банддаги «Ногиронлар кресло-коляскада» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 44-банддаги «Ногиронлар» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 53-банддаги «санитария-эпидемиологик осойишталик маркази» деган сўзлар «санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 93-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«93. Электр асбоб-ускуналаридан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2022 й., 10/22/2076-3/1014-сон)