07.01.1998 йилдаги 10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН КЕЙИН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕТТБ Директорлар Кенгаши сармояси 36 млн. ЭКЮ (40,2 млн. АҚШ доллари) бўлган, улардан 30 млн. ЭКЮ (33,5 млн. АҚШ доллари) — ЕТТБ маблағлари, қолган 6 млн. ЭКЮ (6,7 млн. АҚШ доллари) — компаниялар консорциуми ва хусусий инвесторларнинг маблағлари, Ўзбекистон корхоналарини хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилишини тасдиқлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий маблағлари хусусийлаштирилган ва янгидан ташкил этиладиган корхоналарнинг устав сармоясида қатнашиш воситасида уларнинг мамлакатимиз бозорлари ва халқаро бозорларда рақобатбардошлилигини мустаҳкамлашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий маблағлари консорциум — Бошқарувчи компания томонидан бошқарилади, унинг ваколатхонаси Тошкент шаҳри, Асака кўчасидаги 42-уйда очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕТТБ Директорлар Кенгаши томонидан маъқулланиши ҳамда Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий маблағлари корхоналарга йўналтирилиши учун таклифлар ва хулосаларни тайёрлаш мақсадида корхоналар фаолиятини ўрганиш Бошқарувчи компаниянинг асосий функциялари ва вазифалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕТТБ томонидан тайинланадиган Жамғарма бошқарувчиси Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармасига техник кўмаклашиш учун Европа Иттифоқи томонидан 1,247 млн. ЭКЮ миқдорида маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Бошқарувчи компания мол-мулкига, архивларига, бошлиғига, ваколатхонанинг мансабдор шахсларига, шунингдек жамғарма топшириғини бажарувчи экспертларга ЕТТБни таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг VIII бобида назарда тутилган мақом, иммунитетлар, имтиёзлар ва истиснолар қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Бошқарувчи компания томонидан асосий функциялар бажарилиши, шу жумладан шахсий эҳтиёжлар учун келтириладиган асбоб-ускуналар ва мол-мулк бож пошлиналари ва солиқлар тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ваколатхонаси ва Бошқарувчи компания хорижий мутахассислари белгиланган тартибда аккредитация қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Бошқарувчи компания фаолияти билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур кўмак ва ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон