Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кичик бизнес субъектларини жадал ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти ва улушини тубдан ошириш мақсадида:
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилсин.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари иловага мувофиқ белгилансин.
Ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда тўланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб, акциз солиғи олинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида солиққа тортиладиган база акциз солиғи суммасига камайтириладиган тартиб ўрнатилсин.
3 Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилнинг 1 июлигача:
ягона солиқ тўловини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш нормативларини тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки билан биргаликда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш, тўлаш ҳамда уни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Қуйидагилар белгилансин:
илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларида берилган солиқ имтиёзлари ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида амал қилади;
ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер майдонлари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда уч ой муддатда «Солиқ маслаҳатчилари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, лойиҳада тадбиркорлик субъектларини солиқ қонунчилиги соҳасида маслаҳат ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлашнинг амалий механизми кўзда тутилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 июнь,
ПФ-3620-сон
Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари
|
|
Сотилган товарлар (бажарилган ишлар, хизматлар) ҳажмига |
| 1. Иқтисодиёт барча тармоқларининг корхоналари, 2—4-бандларда кўрсатилганлари бундан мустасно |
|
| 2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, ягона ер солиғини тўлайдиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно |
|
| 3. Юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган корхоналар |
|
| 4. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар |
50 |
Эслатмалар:
1. Харид, таъминлаш-сотиш корхоналари, брокерлик фирмалари, комиссия шартномаси бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларига ягона солиғ тўлови жорий этилмайди, улар учун ягона солиғ ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби ва белгиланган ставкалари сақлаб қолинади.
2. Лизинг компаниялари учун ставка лизинг берувчининг даромади (маржа)га нисбатан фоиз ҳисобида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 177-модда; 2006 й., 28-29-сон, 262-модда; 2007 й., 4–6-сон, 37-модда)