Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2495-6]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари қуйидаги мазмундаги 781-банд билан тўлдирилсин:
«781. ЖИЭМларда сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларидан фойдаланиши учун ЖИЭМ маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади. Мазкур хона веб-камера ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий суди билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 октябрь,
453-сон
Келишилди:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2022 йил 20 октябрь
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
2022 йил 18 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
2022 йил 19 октябрь
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 24 октябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/2495-6/0978-сон)