28.10.2022 йилдаги 625-сон
Ҳужжат 30.12.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Талабгор давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради ҳамда қуйидаги ҳужжатларни юклайди:
ушбу Регламентнинг 10-бандига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ёки хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари мавжуд эмаслиги бўйича асослантирилган хулосаси олинганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига мувофиқ талабгорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, талабгорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги;

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

(Юридик ёки жисмоний шахс-шартнома томони)

Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Талабгор

(Юридик ёки жисмоний шахс-шартнома томони)

ЯИДХП орқали сўровномани мустақил равишда электрон тарзда тўлдиради, ҳужжатларни юклайди ва ваколатли органга юборишни тасдиқлайди.

Хоҳишига кўра

3-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)

1. Келиб тушган сўровнома ва ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади.

Ўн уч иш куни

2. Зарур ҳолларда, тегишли давлат бошқаруви органлари ёки хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари (форс-мажор) мавжудлиги юзасидан хулоса олиш учун сўров юборади.

Давлат бошқаруви органлари ёки хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар

Сўров келиб тушган тақдирда уни ўрганиб чиқади ҳамда ўн иш куни ичида ўз хулосаларини тайёрлаб ваколатли органга тақдим этади.

Ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)

3. Талабгор тақдим этган ҳужжатларни, шунингдек, зарур ҳолларда, давлат бошқаруви органлари ёки хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг тақдим этган хулосаларини ўрганади.

4. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5. Қабул қилинган қарор ҳақида талабгорни ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

4-босқич

Талабгор

(Юридик ёки жисмоний шахс-шартнома томони)

Тўловни амалга ошириш тўғрисида хабарнома олган тақдирда ушбу Регламентда белгиланган миқдордаги йиғим учун тўловни (базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида, бир сўровномада бирдан ортиқ шартномалар бўйича сўров қилинганда ҳар бир қўшимча шартнома учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида) амалга оширади.

Бир иш куни

5-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)

1. Тўлов амалга оширилганлиги тасдиқлангандан сўнг сертификатни тайёрлаб, талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

2. Берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича берилган сертификатлар реестрига автоматик тарзда киритилади.

Бир иш куни

Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича

СЕРТИФИКАТ НАМУНАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ

_______________-сон СЕРТИФИКАТ* (НАМУНА)

Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат
хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан

1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби

2. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини юзага келганлиги

3. Шартнома тўғрисида маълумот (шартнома тузилган сана, шартнома томонлари ва уларнинг жойлашуви, шартнома муддатлари, қарама-қарши мажбуриятларнинг бажарилиши ва бошқа реквизитлар)

4. Шартнома мажбуриятларини бажаришда енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини юзага келганлигини тасдиқлаш

Сертификат берувчи органнинг ваколатли шахси:

(лавозими)

(QR-код)

(Ф.И.О.)