06.09.2022 йилдаги 2457-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 06.09.2022 йилдаги 2457-IV-сон
Кучга кириш санаси
06.09.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, қайд этадики, Давлат бюджетининг ижроси «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган бюджет параметрлари доирасида, белгиланган ижтимоий, иқтисодий инвестиция ва ривожлантириш дастурларининг ижросини таъминлашга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ҳажми 389,6 трлн. сўмни ташкил этиб, Ўзбекистон иқтисодиёти 5,4 фоизга ўсган. Ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 32,4 фоизга ўсган. Бунда экспорт 40,5 фоизга ортиб 9,9 млрд. АҚШ долларини, импорт эса 27,4 фоизга кўпайиб 14,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) даромадлари 92,6 трлн. сўмни ташкил этган. Бунда прогноз қилинган 87,3 трлн. сўмга нисбатан 106,0 фоизга ёки 5,2 трлн. сўмга ошириб бажарилган. Даромадлар 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17,8 трлн. сўмга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 103,0 трлн. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 26,4 фоизни ҳамда аниқланган харажатлар режасига нисбатан 94,9 фоизни ташкил этган. Шунингдек маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жами 4 трлн. сўм маблағ қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлик тамойили сақлаб қолинган ҳолда, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун 54,0 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 52,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланган. Шунингдек «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида биринчи ярим йиллик якунига кўра 3 557 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларнинг ҳажмидан келиб чиқиб 1 112,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини таъминлаш йўлида амалга оширилган қатор ижобий ишлар билан бирга, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш борасида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорларига асосан тасдиқланган соғлиқни сақлаш соҳасига доир давлат ривожлантириш дастурлари учун 339,3 млрд. сўм ажратилиб, шундан 299,9 млрд. сўм сарфланган ҳолда режа 12 фоизга бажарилмай қолган. Хусусан, буйрак ва жигар трансплантацияси бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан таъминлашга доир харажатлар учун ҳисобот даврида 2,9 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 1,9 млрд. сўми сарфланган, яъни 35 фоизи ишлатилмаган. Бундан ташқари, эндокринологик касалликларга чалинган беморларни дори воситалари билан таъминлашга доир харажатларнинг 22 фоизигина ўзлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими муассасаларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш учун зарур бўлган харажатларга ажратилган бюджет маблағларининг 13 фоизигина ўзлаштирилган. Тут парвонасига қарши курашиш тадбирлари учун ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан умуман ишлатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг жорий харажатлари 51,9 фоизга, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг жорий харажатлари 73,5 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан қўшимча 5,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳақиқатда 3,1 млрд. сўм ишлатилган ёки режа 38 фоизга бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан уй ҳайвонларини вакцинация қилиш харажатлари режаси 63 фоизга бажарилмаган, шунингдек лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун ажратилган бюджет маблағлари умуман ишлатилмасдан қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот қонунда белгиланган тартибда барча сиёсий партиялар фракцияларида ва масъул қўмитада дастлабки тарзда муҳокама қилинганлигини, улар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинганлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг олти ойидаги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 111,2 трлн. сўмни, харажатлари эса 123,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 11,9 трлн. сўм тақчиллик билан бажарилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт соҳаларининг барқарор фаолият кўрсатиши, макроиқтисодий ўсишни ва нархлар, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурларида бюджет маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган ижтимоий соҳага, жумладан 2022 — 2024 йиллар учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари ижроси, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига оид лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланилиши устидан таъсирчан назорат тизимини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан йўналтирилаётган маблағларнинг тўғри ва ўз вақтида сарфланиши ҳамда улардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланилишини, шунингдек ушбу маблағларнинг натижадорлигини таъминлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини такомиллаштириш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетида кўзда тутилган харажатларнинг ўз вақтида ҳамда қатъий равишда тасдиқланган меъёрлар доирасида йил якунигача амалга оширилишини таъминлаш, ортиқча бюджет харажатларига йўл қўймаслик, самарасиз ва паст самарали харажатларни мақбуллаштиришга оид чора-тадбирларни биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар билан биргаликда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ 2022 — 2024 йиллар учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари бўйича доимий мониторингни олиб бориш ҳамда бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан амалдаги қонунчилик талабларига кўра назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан бюджет интизомини бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ҳамда асоссиз харажатларни амалга ошириш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонун бузилишларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан назорат механизмини ўрнатиш ишларини ташкил этиш ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда доимий акс эттириб бориш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бюджет даромадлари тушумларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва ундириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли ҳисобот давридаги ижросини кўриб чиқаётганда 2022 — 2024 йиллар учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурлари мақсадли индикаторларининг ижросини назорат қилиш, тадбиркорлик фаоллигини ошириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда бюджет маблағларидан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ ва амалий таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, тегишли давлат органлари раҳбарларининг 2022 — 2024 йиллар учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари ижроси юзасидан ахборотини эшитиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2457-IV-сон