05.10.2022 йилдаги 04/3-02-34ққ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг қарори, 05.10.2022 йилдаги 04/3-02-34ққ-сон
Кучга кириш санаси
05.10.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини, шунингдек аҳолининг заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини Сирдарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022 йил иккинчи ярим йиллик иш режасига мувофиқ Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 15 — 17 сентябрь кунлари «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини, шунингдек аҳолининг заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизимини жорий этиш» юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати Сирдарё вилоятида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига Сирдарё вилояти бўйича 62 615 нафар оилаларга болалар нафақаси ва 1 478 нафар оилага моддий ёрдам тўловлари амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 29,4 млрд.сўм бюджет маблағлари ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими жорий этилиши натижасида Сирдарё вилояти бўйича кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам қамрови ошиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилнинг сўнгги 3 ойида нафақа ва моддий ёрдам олиш учун 11 минг нафар фуқаролардан ариза тақдим этилиб, 3,2 минг нафарига (28,6%) нафақалар тайинланган бўлса, 2020 йилда ариза тақдим этган 60,5 минг нафар оиланинг 27,1 минг нафарига (44,7%), 2021 йилда ариза тақдим этган 118,3 минг нафар оиланинг 54,3 минг нафари (45,9%) ҳамда 2022 йилнинг 8 ойи давомида ариза берган 84,9 минг нафар оиланинг 43,5 минг нафарига (51,3%) болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, вилоят аҳолиси ўртасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг афзалликлари, инсон омилининг бартараф этилганлиги тўғрисидаги ишларнинг самарали ташкил этилганлиги натижасида аҳоли ўртасида кам таъминланган оилалар томонидан нафақалар тайинлаш масаласида мурожаатлар сони камайган. Жумладан, 2019 йилнинг 4 чорагида 203 та, 2020 йилда 3 295 та, 2021 йилда 5 658 та ва 2022 йилнинг 8 ойида 2 259 та мурожаатлар келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатлардан келиб чиқиб, тизим тўғрисида фуқароларга тушунтиришлар бериш ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари томонидан туманлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларида мунтазам равишда фуқаролар билан сайёр учрашувлар ташкил этиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар натижаси аҳоли томонидан нафақа тайинлашнинг электрон тизимига бўлган ишонч тобора ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишда фуқароларнинг мурожаатлари ва муаммолари таҳлили натижасида кам таъминланган оилани белгилаш меъёрлари доимий равишда таҳлил этилиб, такомиллаштириб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими имкониятларидан фойдаланиш, аҳолига қулайлик яратиш борасидаги ижобий ишлар билан биргаликда айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4797-сонли қарорининг 4-иловаси, 7-бандида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида қабул қилишни таъминлаш вазифасини 2022 йил 1 апрелгача якунлаш вазифаси белгиланган бўлсада амалда бажарилмаган. Шунингдек, жорий йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 1-мақсад, 3-вазифасида ҳам «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида аризаларни электрон кўриниш ҳамда онлайн режимида 2023 йил якунига қадар 70 — 80 фоиз қабул қилишни таъминлаш бўйича чораларни кўришни 2022 йил якунига қадар амалга ошириш белгиланган бўлсада, бу вазифани бажарилишида бир қанча муаммолар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда 2021 йил 21 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 654-сонли қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3, 3а, 3б, 4 ва 5 иловаларидаги ариза ва маълумотлар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлимларига қоғоз шаклида топширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гарчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4797-сонли қарорининг 4-иловасида 2021 йил 1 январигача ФҲДЕ архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган барча ҳужжатларни (никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги ёзувларни) рақамлаштиришни тугатиш ва «ФҲДЁ электрон архиви» ахборот тизимига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш вазифа этиб белгиланган бўлсада бу ишлар якунланмаган. Бунинг натижасида ариза берувчилардан никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида ўрганилган Пенсия жамғармаси Боявут ва Гулистон туман бўлимларида ҳақиқатдан ҳам юқоридаги ҳужжатлар барча аризаларга илова шаклида олинаётганлиги тасдиқланди. Масъул ходимлардан ушбу ҳолат бўйича изоҳ сўралганда ФХДЁ электрон архивида маълумотлар тўлиқ шакллантирилмаганлиги боис умумий аризаларнинг 15 — 20% ни ФХДЁ бўлимлари билан индивидуал тарзда тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқилишига тўғри келинаётгани маълум қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон туман ФХДЁ бўлимига ушбу муаммони ўрганиш учун борилганда бўлим мудири томонидан ахборотлаштириш тизимида ҳақиқатдан ҳам муаммолар борлиги, аниқланган муаммоларнинг 70 — 80 фоизи бўлимнинг ўзида ҳал этилаётганлиги, 20 фоизи эса отани (шаръий отани) базага киритиш ҳамда чақалоқларнинг ўлимини қайд этилмаслик ҳолатлари билан боғлиқ бўлиб, бошқа вилоятлар билан ахборот алмашиш учун муайян вақт талаб этиши таъкидланди. Бу ҳолат бутун республика бўйича базани тўлиқ шакллантириш билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлигидан яъни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР) тўлиқ кўринмаслигидан келиб чиқаётганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари суд қарори билан ажрим бўлганда ажрим гувоҳномаси ҳам ФХДЁ бўлимлари томонидан берилаётганлиги ва ажрим гувоҳномасини аёл олсада, эр томонидан олинмаслиги ҳам электрон базада ажрашганлик ҳолати кўринмаслиги таъкидланди. Бу ҳам ижтимоий нафақаларни тайинлашда электрон базада муайян муаммо келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, пенсия жамғармаси бўлими ва бандликка кўмаклашиш марказлари ўзаро интеграция жараёнларида ҳам бир қатор муаммолар мавжудлиги маълум бўлди. Боявут тумани бандликка кўмаклашиш маркази фаолияти ўрганилганда фуқаронинг маслаҳат сўраб мурожаат қилганлиги, иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинганлиги ёки ишсизлик нафақаси тайинланганлиги ижтимоий ҳимоя ягона реестрида бошқа идора фойдаланувчилари учун очиқ маълумот. Лекин қайта алоқа яъни фуқарога пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақа тайинланганлиги, фуқаро субсидия олиб ўзини ўзи банд этиб фаолият бошлаганлиги, банклардан микрокредитлар олганлиги тўғрисида маълумотлар бандлик марказининг дастурида кўриш имконияти мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсизлик нафақасини тайинлашга доир аризаларни кўриб чиқишда бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари фуқароларга ижтимоий нафақалар тайинланганлиги, халқ банки туман бўлимига бир фоизлик жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисоб рақамига маблағларнинг келиб тушаётганлиги, Давлат солиқ инспекцияларига солиқ тўловчи сифатида рўйхатда туриши тўғрисидаги сўров хатларини чиқаришга ва ёзма тарзда жавоб олишга мажбур бўлмоқда. Гулистон туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ҳам улар фойдаланаётган тизимни бошқа тааллуқли идоралар билан интеграция қилиш иш самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга бундай ҳолат фуқароларга бир муддат давомида бир нечта имтиёзлардан фойдаланишга имконият яратиб бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боявут тумани Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида, маҳалла раиси, хоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси билан суҳбатлашилди. Аёллар дафтарининг «Азиз аёл», ёшлар дафтарининг «Ёшлар баланси», темир дафтарнинг «Онлайн маҳалла.уз» электрон платформаларида акс эттирилганлиги кўрилди. Ушбу платформалар алоҳида алоҳида фаолият кўрсатиб келмоқда. Дафтарларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га интеграциялашуви жараёни амалга оширилмаган. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари билан суҳбат жараёнида шу нарса аниқландики, «Онлайн маҳалла.уз» электрон платформасидан фақатгина туман секторлари раҳбарлари фойдаланиши мумкин. Темир дафтарда рўйхатда турганлар сони маҳалла раиси ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг маълумотларидан фарқ қилади. Масалан, Маданият МФЙ мутасаддилари темир дафтарга киритилган оилалар сони 34 та эканлигини тасдиқлашсада, электрон платформада 29 тани ташкил қилади. Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш агентлигининг тумандаги бўлимлари ходимларида ҳам бу платформадан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас. Бу тизимни фақат сектор раҳбарлари ва уларнинг сектордаги котиблари фойдаланишлари мумкинлиги тизимнинг ёпиқ эканлигидан далолат беради. Хоким ёрдамчилари фойдаланадиган электрон базалар солиқ ва бандликка кўмаклашиш маркази базалари билан ҳам интеграция қилинмаган. Ваҳоланки, хоким ёрдамчилари маҳалладаги аҳолининг бандлиги, ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисидаги электрон маълумотлар билан бевосита ишлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дафтарларга киритилган фуқаролар тўғрисида уларга берилган имтиёзлардан фойдаланиш учун маълумотномаларни давлат хизматлари агентлиги бўлимларидан олишлари мумкин бўлган. Яъни ижтимоий дафтарларга киритилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси давлат хизматлари агентлиги базасида шаклланган. Бироқ жорий йилда бу маълумотларни давлат хизматлари агентлиги базасида кўринмаслиги оқибатида бугунги кунда фуқаролар ижтимоий дафтарларда рўйхатда туриши тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома олишмоқда. Бу ҳолатлар ижтимоий дафтарда турувчи талабанинг ётоқхонага жойлашишдаги имтиёз, мактабгача таълим муассасасига фарзандини жойлашда берилган имтиёздан фойдаланиш каби вазиятларда кўринмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу масалада давлат хизматлари агентлигининг Боявут туман бўлимига бориб ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилганлар тўғрисида бугунги кунда маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини, шунингдек аҳолининг заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизимини жорий этиш» юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати Сирдарё вилоятида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини, шунингдек аҳолининг заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизимини жорий этиш» юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини Сирдарё вилоятида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари бўйича Ишчи гуруҳи (Н. Тилаволдиев)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўрсатилган қуйидаги вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида 2023 йил якунига қадар 70 — 80 фоиз қабул қилишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни 2022-йил якунига қадар бажариш чораларини кўриш (1-мақсад, 2-вазифа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағал оилалар билан манзилли ишлаш тизимини автоматлаштириш. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га интеграция қилиш (85-мақсад, 309-вазифа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш (85-мақсад, 311-вазифа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4797-сонли қарорининг 4-иловаси «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ва манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ўртасидаги ўзаро электрон ҳамкорликни янада яхшилаш ва кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг барча бандларини сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида қабул қилиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг кенг қатламларини бугунги кунда шахсий алоқа воситалари орқали My.gov.uz платформасидан фойдаланган ҳолда электрон маълумотларни олиш мумкинлиги бўйича тушунтириш ва кўникма шакллантириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ФХДЕ электрон архиви» ахборот тизимига ФҲДЁ архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган барча ҳужжатларни (никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги ёзувларни) рақамлаштириш мақсадида маълумотларни киритишдаги йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ФҲДЕ электрон архиви» ахборот тизими томонидан фуқаронинг оила аъзоларининг таркиби, жумладан қариндошлик даражаси ва оилавий ҳолати тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ва тасдиқлаш ҳамда ушбу маълумотни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТга аризачининг давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини олиш учун шахсий идентификация рақами ёрдамида тақдим этиш орқали функционал имкониятларини кенгайтириш ишларини якунлаш чораларини кўриш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиларини ягона ахборот тизими реестрларидан ва интеграция қилинган вазирликларнинг маълумотлар базасидан фойдаланиши бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вазирликнинг электрон ахборотлар базасини тегишли вазирлик ва идоралар электрон ахборот базалари билан интеграциясини қайта кўриб чиқиб, маълумотлар алмашиш имкониятини кенгайтириш орқали иш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сирдарё вилояти ҳокимлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими самарали ишлашига масъуллар ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий, сиёсий билимларини ошириш бўйича тизимли равишда семинарлар ташкил этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали вилоятда кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ажратилишининг шаффофлиги борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар ҳақида жорий йилнинг 25 декабрь кунига қадар Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига маълумот тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Н. Тилаволдиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раиси М. ХОДЖАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
04/3-02-34ққ-сон