Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Хавфсизлик бўйича қўшма комиссияни ташкил этиш тўғрисида 2022 йил 9 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Келишув тасдиқлансин.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-тамойиллари бажарилганлиги тўғрисида Эрон томонига тегишли билдиришнома юборилсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур Келишув кучга кирганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 октябрь,
ПҚ-402-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2022 й., 07/22/402/0942-сон)