14.10.2022 йилдаги 597-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, бошқарув кадрлари малакасини ошириш дастурларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар қўнимсизлигининг олдини олиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) магистратурасига қабул амалга оширилмаганлиги туфайли жорий йилнинг сентябрь — декабрь ойлари давомида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларининг камайганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2022/2023 ўқув йилида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда улар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академия ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2022/2023 ўқув йили давомида Академияда 2021/2022 ўқув йилида шаклланган 35 та профессор-ўқитувчилар штат бирликларини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) профессор — ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил сентябрь — декабрь ойлари учун Академиянинг 2022 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023/2024 ўқув йилига қадар эса Ўзбекистон Республикасининг 2023 йилга тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия профессор-ўқитувчиларининг 2022 йил сентябрь — декабрь ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни Академиянинг 2022 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023/2024 ўқув йилига қадар эса 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
597-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/597/0926-сон)