14.10.2022 йилдаги 596-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига 1-иловага мувофиқ) маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузуридаги малакани баҳолаш марказлари томонидан касбий малака талабларини ишлаб чиқиш ва салоҳиятли таълим ташкилотларига давлат буюртмасини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курсларини тугатган фуқароларнинг билим даражасини малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқлаш ва шу асосда уларга малака сертификатлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини олган фуқароларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун ўқиш харажатларига тенг миқдорда малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари давлат буюртмаси асосида нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган фуқароларни малака даражасини баҳолаш учун малакани баҳолаш марказларига юборади ҳамда малака имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни ҳар бир банд бўлмаган шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари томонидан касаначиликни ташкил этганидан камида уч ой ўтгандан сўнг субсидия олиш учун тегишли туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаатини кўриб чиқиб, касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари томонидан касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун тегишли туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва тадбиркорлик субъекти ўртасида ижтимоий контракт тузиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида тадбиркорлик субъектига ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари томонидан ҳар ойда мониторинг қилиб бориш ва фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарга ажратилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимликлари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази билан биргаликда келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари билан биргаликда давлат буюртмаси асосида касаначиларни касбга ўқитиш бўйича белгиланган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитишга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбга ўқитилган касаначиларнинг малака даражасини баҳолаш, уларга малака сертификатини бериш ҳамда касаначиларни касбга ўқитишни молиялаштириш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ягона электрон шартномалар ахборот порталини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилиш чораларини кўрсин. Бунда ушбу комплекс орқали касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдорини реал вақт режимида аниқлаш имкониятини яратиш назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида, интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 4-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
596-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 596-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Жамоат ишлари жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига 1-иловада келтирилган олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Касаначиликни ташкил этган талабгорларга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органлари) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, тадбиркорлик субъектининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома (ёки касаначининг дастлабки уч ой давомидаги фаолияти учун тўловларни банк орқали тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий меҳнат органи талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Бунда субсидия бериш учун тадбиркорлик субъекти ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда — Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда расмийлаштирилганлигига камида 3 ой ўтганлиги асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилганлиги, касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси расмийлаштирилганлигига камида уч ой ўтганлиги, Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори ҳаққонийлиги тасдиқланганда, маҳаллий меҳнат органи талабгорга касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати (мурожаат тушгандан сўнг 3 иш кунидан ошмаган муддатда) кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маҳаллий меҳнат органи томонидан касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори ҳаққонийлиги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясидан маълумот олиш йўли билан ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини бир кун муддатда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган талабгорлар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

1. Талабгор мурожаатини илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқади.

2. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни ичида

3. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.

1 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 596-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга (кейинги ўринларда — касаначилар) асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Талабгорларга касаначилар учун асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органлари) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг мурожаатида касаначиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, тадбиркорлик субъектининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси илова қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор мурожаатда касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинадиган асбоб-ускуна номи ва тури, аниқ харид нархини кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий меҳнат органи талабгорнинг мурожаатини илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда субсидия бериш учун тадбиркорлик субъекти ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда — Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, касаначи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да турганлиги асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллий меҳнат органи томонидан талабгорнинг харид қиладиган асбоб-ускуналари нархини ўрганиш давлат харидларининг электрон тизими ёки бошқа очиқ манбаларнинг маълумотларидан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин. Ўрганиш натижаларига мувофиқ асбоб-ускунанинг нархини талабгор томонидан бозордаги ушбу асбоб-ускуналарнинг ўртача нархи қийматига тенг (ёки ундан юқори) белгиланганлиги маҳаллий меҳнат органи харид комиссияси қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги, касаначи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да турганлиги тасдиқланганда маҳаллий меҳнат органи ва талабгор ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ижтимоий контракт тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижтимоий контракт тузилгандан сўнг маҳаллий меҳнат органи томонидан талабгорга касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб асбоб-ускунани харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилинади. Қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати (мурожаат тушгандан сўнг 3 иш кунидан ошмаган муддатда) кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Субсидия ажратилгандан сўнг 10 кун ичида талабгор ҳар бир касаначи учун асбоб-ускуналар харид қилинганлиги ва касаначиларга бепул берилганлиги ҳамда асбоб-ускуналарнинг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддатини кўрсатган ҳолда ижтимоий контракт тузилган маҳаллий меҳнат органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилмаганлиги тасдиқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинадиган асбоб-ускунанинг нархи қасддан юқори қилиб кўрсатилганлиги аниқланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини бир кун муддатда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ва фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарга ажратилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳаллий меҳнат органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна асосида ишлаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини бир ойда бир маротаба олти ой давомида мониторинг қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра ижтимоий контрактда белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳамда субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуналарнинг фойдаланилмаётганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органлари томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектига хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хабарнома тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида (ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг) маҳаллий меҳнат органи ва ҳоким ёрдамчиси субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна билан фаолият юритаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектига ажратилган субсидияларни қайтариш бўйича қарор қабул қилади, ижтимоий контрактни бир томонлама бекор қилади ва субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномада субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган субсидияларни қайтариш учун маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитлари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти хабарнома тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ажратилган субсидияларни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз тўловлари билан бирга) тўлиқ миқдорда қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган тадбиркорлик субъектлари бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

1. Талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Маҳаллий меҳнат органи ва талабгор ўртасида ижтимоий контракт тузилади.

3 иш куни ичида

3. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

4. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.

1 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

4-босқич

Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти

Субсидия ажратилгандан сўнг талабгор ҳар бир касаначи учун асбоб-ускуналар харид қилинганлиги ва касаначиларга бепул берилганлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддатини кўрсатган ҳолда ижтимоий контракт тузилган маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда хабардор қилади.

10 кун ичида

5-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна асосида ишлаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб боради. Камчиликлар аниқланса тадбиркорлик субъектига уларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.

Ҳар ой бир маротаба

6-босқич

Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти

Хабарнома олинган кундан эътиборан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.

Бир ой ичида

7-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

1. Хабарнома тушган кундан эътиборан субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна билан фаолият юритаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.

2. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, ажратилган субсидияларни қайтариш бўйича қарор қабул қилади, ижтимоий контрактни бир томонлама бекор қилади ва талабгорга хабарнома юборади

3 иш куни ичида

(ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг)

8-босқич

Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти

Хабарнома тушган кундан эътиборан ажратилган субсидияларни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига тўлиқ миқдорда қайтаради.

5 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

_____-сон

ИЖТИМОИЙ КОНТРАКТ

20 __й. «_____»____________.

Ушбу ижтимоий контрактни (кейинги ўринларда — контракт) _________________________________________ тумани (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази номидан ________________________________________________ асосида фаолият юритувчи ____________________________________________________________________ (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) ва

(маҳаллий меҳнат органи раҳбарининг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________ манзилида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъекти _________________________________________________________________

(номи, манзили ва бошқа реквизитлари)

қуйидагилар тўғрисида туздилар:

I. Контрактнинг мазмуни

1.1. Контракт маҳаллий меҳнат органи билан тадбиркорлик субъекти ўртасида (кейинги ўринларда — тарафлар) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш учун тузилди.

1.2. Контракт қуйидагилардан иборат бўлади:

ижтимоий контракт тарафлари (тадбиркорлик субъекти ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази);

тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

ижтимоий контрактнинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш асослари.

II. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Маҳаллий меҳнат органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тадбиркорлик субъекти контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;

тадбир?орлик субъекти контрактдаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда, ажратилган субсидиялар қайтариб берилишини талаб қилиш;

касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларнинг иш фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб бориш;

2.2. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий меҳнат органи томонидан контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;

маҳаллий меҳнат органи томонидан тақдим этилаётган субсидия ҳисобидан касаначилик билан шуғулланаётган фуқаро учун зарур асбоб-ускунани мустақил равишда харид қилиш;

маҳаллий меҳнат органи томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, контракт шартлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш;

2.3. Маҳаллий меҳнат органи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

контракт шартларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш;

контракт тузилгандан сўнг унда белгиланган субсидияни белгиланган тартибда тўлаб бериш;

субсидия ажратилиши ҳисобига касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга харид қилинган асбоб-ускуналар берилиши ва асбоб-ускунанинг фойдаланилаётганлиги устидан мониторинг ўрнатиш;

2.4. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

тадбиркорлик субъекти ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқаро(лар) ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномасини Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказиш;

субсидия ажратилгандан сўнг касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналарни касаначига бепул бериш;

касаначиларга ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича буюртма бериш ва белгиланган тартибда касаначининг иш ҳақини тўлаб бориш;

субсидия ҳисобидан сотиб олинган асбоб-ускуналар касаначи томонидан фойдаланилмаган тақдирда, ажратилган субсидия миқдорини белгиланган тартибда тўлиқ қайтариш.

Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

III. Тарафларнинг жавобгарлиги

3.1. Тадбиркорлик субъекти субсидия берилиши учун ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади ва контракт бир томонлама бекор қилинади.

3.2. Контракт бажарилиши мониторингини олиб бориш маҳаллий меҳнат органлари ва маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари томонидан амалга оширилади. Контракт шартлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳар ойда бир маротаба 6 (олти) ой давомида касаначилар билан бевосита учрашиш орқали амалга оширилади.

Контракт шартлари бажарилмаган ҳолларда маҳаллий меҳнат органи тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбиркорлик субъектига хабарнома юборилади. Тадбиркорлик субъекти томонидан узрсиз сабабларга кўра контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, контракт бекор қилинган кундан эътиборан ўн икки ойгача ушбу тадбиркорлик субъекти билан контракт тузилмайди.

IV. Форс-мажор ҳолатлари

4. Тарафлардан ҳеч бири уларнинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда келиб чиқадиган, яъни иштирокчиларга боғлиқ бўлмаган сабаблар, жумладан, касаллик, контракт бажарилмаслигига олиб келадиган холисона сабаблар туфайли бажарилмаган ҳолларда контрактнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин ҳамда мажбуриятларни бажармаганлик учун бошқа тараф олдида жавобгар бўлмайдилар.

V. Контрактнинг амал қилиш муддати

5.1. Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва 6 (олти) ой амал қилади.

5.2. Контракт икки нусхада тузилган бўлиб, бир хил юридик кучга эга.

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига

Тадбиркорлик субъекти

кўмаклашиш маркази раҳбари

__________________ (имзо)

_________________ (имзо)

(Ф.И.О)

(Ф.И.О)

____________ (сана)

___________ (сана)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 596-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида шакллантирилган давлат буюртмасига мувофиқ давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ҳамда уларга малака сертификати беришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари — давлат буюртмаси асосида ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда — давлат буюртмаси) — меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш учун бериладиган буюртма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — касаначилар)ни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касби мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд касбий кўникмаларига мақбул иш йўқлиги сабабли касбни ўзгартириш зарурати бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий кўникмалари мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги, касбига доир талаблар ўзгартирилганлиги боис малака ошириши зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги касби бўйича иш бажариш қобилияти йўқотилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Касаначиларни касбга ўқитиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган касбга ўқитиш масканларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар тизимидаги профессионал таълим ташкилотларида ташкил этилган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат буюртмасини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначиларни касбга ўқитиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази билан биргаликда келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг касаначилик йўналишларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган фуқароларнинг касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича касблар бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашларига (кейинги ўринларда — ҳудудий кенгашлар) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудий кенгашлар тақдим этилган давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади ва беш кун ичида тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат буюртмасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳудудий кенгашлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат буюртмаси асосида касаначиларни касбга ўқитишга йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган касбга ўқитиш бўйича белгиланган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитиш тақсимотига асосан давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касаначиларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбга ўқитилган касаначиларни касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича касбий малака даражасини баҳолаш учун малакани баҳолаш марказларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат буюртмаси асосида касаначилик йўналишида касбга ўқитилган касаначиларни малака даражасини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқиган касаначиларнинг малака даражасини баҳолаш учун уларни малакани баҳолаш марказларига, шу жумладан, «Ишга марҳамат» мономарказларида ташкил этилган малакани баҳолаш марказларига юборилишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқиган касаначилар малака даражасини баҳолатиш учун ўзлари ихтиёрий равишда мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малакани баҳолаш марказлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори билан тасдиқланган Малака даражаларига эришиш схемаси асосида касбга ўқитилган касаначилар малакаси баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолашдан муваффақиятли ўтган касаначиларга ўн кун ичида малака сертификати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Касаначиларни касаначилик йўналишида касбга ўқитишни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Касаначиларни касбга ўқитиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда нодавлат таълим ташкилотларида касаначилик йўналишида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчига касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитишни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази

1. Ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг касаначилик йўналишларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади.

2. Касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган фуқароларнинг касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқади.

3. Ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун ҳудудий кенгашларга тақдим этади.

Келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлари

1. Тақдим этилган касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади.

2. Давлат буюртмасини тасдиқлайди.

5 кун ичида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари

1. Тасдиқланган давлат буюртмаси асосида таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади.

2. Ўқитиш тақсимотига асосан таълим ташкилотларида фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ишлари ташкил этади.

3. Касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради.

4. Касбга ўқитилган фуқароларни малака даражасини баҳолаш учун давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказларига юборади.

Доимий равишда

4-босқич

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказлари

1. Касбга ўқитилган касаначиларнинг малакасини баҳолайди.

2. Баҳолашдан муваффақиятли ўтган фуқароларга малака сертификатини беради.

10 кун ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 596-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига киритилаётган қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-илова (Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом) қуйидаги таҳрирдаги 441-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«441. Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган ишсиз ёки иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни рағбатлантириш учун ҳар бир меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган ишсиз ёки иш қидираётган шахс учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан касб-ҳунарга ўқиш даврида ҳар ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида рағбатлантириш тўлови тўлаб берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг бандлигига кўмаклашиш марказлари ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларга рағбатлантириш тўловини тўлаш ҳақидаги маълумотлар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рағбатлантириш тўлови ўн икки ойлик давр ичида ўқиш даврининг кўпи билан йигирма олти календарь ҳафтаси давомида Халқ банки ва унинг филиаллари томонидан тегишли қайдномага асосан тўлаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ бўлмаган календарь ой учун тўлов тўланиши керак бўлган календарь ойдаги кунлар сонининг тўлиқ календарь ойдаги кунлар сонига мутаносиб миқдорда тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишдан четлатса, бу ҳақда 3 кунлик муддатда аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказларини расмий огоҳлантириш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказларига ўқишдан четлатилганлик тўғрисида хат келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида рағбатлантириш тўловини тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курслари узрли сабабларга кўра қолдирган тақдирда рағбатлантириш тўловлари тўхтатилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/596/0923-сон; 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)