Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 12.10.2022 йилдаги 588-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикада ўрмон билан қопланган майдонларни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши курашиш, шунингдек, шамол эрозиясининг қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида иҳота дарахтзорларини барпо этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, суғориладиган ерлар ва сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилишда иҳота дарахтзорларини барпо этиш, экилган дарахтларни парвариш қилиш учун ажратилган маблағларини тўлаб бериш, шунингдек, буюртмачи ҳамда пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишни молиялаштириш бўйича ажратилган Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарорида 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши 2500 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил баҳор мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши 2130 гектар майдонда (85 фоиз) иҳота дарахтзорлари барпо этилганлиги ҳамда 370 гектар майдон (15 фоиз) куз мавсумида дарахт экиш режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисида низом 28-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳар ойда жорий молиялаштириш бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизи миқдорида, берилган авансга пропорционал равишда чегириб қолган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қийматининг қолган 5 фоизини тўлаш шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагандан сўнг амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
588-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 09/22/588/0912-сон)