12.10.2022 йилдаги ПҚ-390-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларига қарашли юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича тизимли ишларни изчил давом эттириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорининг 2-бандида бюджет буюртмачилари учун назарда тутилган чекловлар Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар (кейинги ўринларда — ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар) томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни харид қилишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг кўргазма ярмаркасини доимий тарзда ўтказиш графикларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳудудларда кўргазма ярмаркасини ўтказиш учун зарур павильонларни аниқласин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда кўргазма ярмаркасини ўтказиш учун зарур павильонлар бепул тарзда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари мазкур кўргазма ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат буюртмачиларига ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўргазма ярмаркалари давомида ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар билан улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни уч йилгача муддат давомида кафолатли харид қилишни назарда тутувчи шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари ўз ҳудудида фаолият юритаётган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотларни 2022 йил 15 ноябрга қадар Электрон кооперация порталига жойлаштирсин ва мунтазам равишда янгилаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари доимий тарзда ўз ҳудудида тадбиркорлик субъектлари учун ўтказиладиган кўргазма ярмаркаси доирасида ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг ўз маҳсулотлари билан иштирок этишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари мазкур бандда белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли бажарилиши ҳамда ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг фаолиятига кўмаклашиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин, шунингдек, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2023 йил 1 январга қадар ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) юритилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Реестр Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтида юритилади, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ўзаро электрон маълумотлар алмашинуви асосида шакллантирилади ва янгилаб борилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринлари ва шароитларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларининг меҳнат шароитлари юзасидан давлат экспертизаси хулосасини талаб қилиш тартибини бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб режа-жадвалларидаги харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича тегишлича Реестрга киритилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни шартнома асосида сотиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, барча давлат буюртмачилари ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслардан харид қилинган товарлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ёки юқори турувчи ташкилотларнинг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация маркази бир ой муддатда Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи бўлимни ишга туширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамиятининг 2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, маданият, санъат, спортга оид қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Имкониятлар маркази» фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Имкониятлар маркази»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар ва иш берувчилар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар билан дастлабки суҳбатлар ўтказиб, уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) «Имкониятлар маркази» фаолиятини ташкил этиш учун Нукус туманидаги Кердер саноат транспорт касб-ҳунар коллежи ва Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Ишга марҳамат» мономарказидан зарур хоналар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамиятининг талабномаларига асосан Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг жойлашувидан келиб чиқиб, мавжуд жамоат транспорти йўналишларига ўзгартиришлар киритиш ёки янгиларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар фаолияти ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, шунингдек, ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоғида кенг ёритиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-390-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2022 й., 07/22/390/0909-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)