Ҳужжат кучини йўқотган 08.03.2013 06.08.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 794
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг низоми, 06.08.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 794
Кучга кириш санаси
06.08.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 08.03.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларига қабул қилиш

бўйича Давлат комиссияси томонидан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

1999 йил 24 июль 3-сон

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИККИНЧИ ТАЪЛИМНИ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 6 августда 794-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2012 йил 28 декабрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2432, 26.02.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва идоравий тасарруфлик ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқаролар иккинчи ва кейинги олий маълумотни тўлов-контракт (шартнома) асосида олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иккинчи олий маълумот қуйидаги олий маълумотга эга бўлган шахсларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат ва дипломли мутахассис даражасидагиларга — олий таълим муассасаларида бакалавриат йўналишлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура даражасидагиларга — олий таълим муассасасида тайёрланадиган магистратура мутахассисликлари бўйича. Иккинчи олий маълумот олиш мумкин бўлган турдош мутахассисликлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бакалаврлар ва дипломли мутахассислар учун магистратура таълим дастурлари бўйича таълим олиш иккинчи олий маълумот сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иккинчи олий маълумот олиш учун талабалар қабулини олий таълим муассасаси қабул комиссияси амалга оширади. Иккинчи олий таълим бўйича қабул кўрсаткичлари таълим муассасаси учун муайян таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича ўрнатилган қабул режасидан (мувофиқ равишда бакалавриат ва магистратура бўйича) ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга олий таълим муассасалари рўйхати ҳамда уларнинг бакалавриат ва магистратурасига қабул кўрсаткичлари тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маркетинг маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иккинчи олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан Хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил май ойидан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 х 4 см ўлчамли 6 та фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт ва ҳарбий ҳужжатлар шахсан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи олий маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий таълим муассасасининг қабул комиссияси кирувчиларнинг билим даражасини баҳолаш мақсадида шакли ва мазмуни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишиладиган синовлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим муассасаси қуйидагиларни мустақил ҳал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни қабул қилишда ва уларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда қабул комиссияси масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи таълим олишга кирувчиларнинг билим даражасини, мавжуд ва иккинчи таълимни олиш учун зарур билимлар ҳажмидаги фарқларни аниқлаш бўйича синовлар услубиётини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кирувчилар томонидан ўқув режа ва дастурлардаги фарқларни тартибли топшириш муддатларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув дастурлардаги фарқлар ва кирувчининг тайёргарлик даражаси ҳисобга олиниб бакалавриатда ўқиш курсини (иккинчи курсдан паст эмас) ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иккинчи олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади. Тўлов-контракт асосида ўқиш учун контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан тўлов маблағлари ва муддатлари «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иккинчи олий маълумот бўйича талабалар сафига қабул таълим муассасасининг қабул комиссияси қарорига асосан ректорнинг буйруғи билан мувофиқ курсда ўқув машғулотлари бошланишигача ҳамда контракт шартларида белгиланган тўлов миқдори ўтказилгандан кейин чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иккинчи олий маълумот олган шахсларга, давлат аттестацияси якунлари бўйича, давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, илова билан) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иккинчи таълимни беришнинг ушбу тартиб ва қоидалари ўрта махсус таълим муассасаларида ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус ёки олий маълумотга эга шахслар иккинчи ўрта махсус таълимни тўлов-контракт (шартнома) асосида олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иккинчи олий ёки ўрта махсус маълумот олиш учун қабул юзасидан барча масалалар бўйича шахсий масъулият таълим муассасасининг ректори, директори) зиммасига юкланади.