1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли « Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармонига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини (кейинги ўринларида — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари) 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид қилиш харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил якунига қадар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Жамғармага унинг асосланган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан республикада ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга харид қилиш харажатларининг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун, агар уларнинг қуввати 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баробари миқдорида, 1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлса — БҲМнинг 10 баробари, 1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлса — БҲМнинг 15 баробари, 2 кВт ва ундан юқори бўлса — БҲМнинг 20 баробари миқдорида компенсация тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли 5 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда БҲМнинг 50 баробари миқдорида компенсация берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув иситиш ҳажми 100 литр ва 200 литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмалари учун тегишлича БҲМнинг 5 ва 7 баробари миқдорида компенсация берилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилмаларни сотишда товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида аҳоли томонидан танлашда ва уни эркин сотиб олишда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёрдамида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхоналарнинг ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлари Платформага эркин жойлаштирилади. Бунда, Платформага киритиладиган корхоналар рўйхати «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки унинг қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш учун жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган аризалар барча босқичларда Платформа орқали онлайн тарзда кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси» МЧЖ, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази томонидан Платформада ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхоналарга хизматлар тўлов ундирмасдан кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсанция қилиш ёки унинг қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ҳужжатлар Платформа орқали электрон кўринишда шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналардан харид қилиш ва етказиб беришда электрон ҳисоб-фактуралар Платформа орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформага хизмат кўрсатиш, унинг фаолиятини такомиллаштириб бориш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш харажатлари компенсация қилишни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғармага қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Энергетика вазирлиги ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида Жамғарма томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ҳамда уларни амалга ошириш ҳисобига эришилган самарадорлик тўғрисида ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
568-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 568-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини (кейинги ўринларда — қурилма) ягона электрон платформа орқали эҳтиёжлари учун ўз маблағи ёки тижорат банклари кредитлари ҳисобидан сотиб олиш ва ўрнатиш учун харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилинган қурилмалар харажатларини Республика бюджетидан ажратилган маблағлари ҳисобидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан қоплаш, шунингдек, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган қурилмалар учун қоплаб берилган маблағларни Жамғармага қайтариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари — атроф муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари — қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва (ёки) узатиш, шунингдек, ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва (ёки) бутловчи асбоб-ускуналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона электрон платформа — қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона электрон платформа (кейинги ўринларда — Платформа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — қурилмани Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатиш учун ариза тақдим этган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафил — ариза берувчи томонидан фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинганда, ёзма шаклда тузиладиган кафиллик шартномаси асосида ариза берувчининг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун кафиллик берган шахс ишлаб чиқарувчи олдида ариза берувчи билан баравар ҳажмда солидар тартибда жавобгар шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда тўловчи — томонлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида ва томон сифатида иштирок этадиган ҳамда ариза берувчининг фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинадиган қурилма тўловларини тўлашда етмаган қисми бўйича ишлаб чиқарувчи олдидаги мажбуриятлари бўйича жавобгар шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни идентификациялаш — ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари томонидан ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафил маълумотларини текшириш мақсадида улар тақдим этган ҳужжатлар, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар асосида аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
скоринг тизими — «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси ҳамда бошқа ташқи тизимларга интеграция қилинган ҳолда автоматик маълумот алмашиш орқали ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафилнинг даромадлари, кредит юкламаси, кредит тарихи ва бошқа шу каби омилларга тааллуқли маълумотларни онлайн олиш имконини берувчи тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация — қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини ишлаб чиқарувчига Республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали тўлаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш — қурилма қийматини 36 ойгача муддат давомида фоизсиз тенг миқдорда тўлаш шарти билан тўловларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-кодли чек — сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги фискал белгили чек;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар — Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган (мувофиқлик сертификатига эга бўлган) юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо агенти — ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини чакана йўл билан ёки кичик партияларда сотиш, ўрнатиш ва сервис хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилмани етказиб берувчи — маркетплейс тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, ариза берувчи томонидан танланган қурилмаларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш ва ўрнатиш фаолияти билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетплейс тизими — Платформада қурилмаларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш хизматларини таклиф қилиш ҳамда ариза берувчи томонидан қурилмалар етказиб берувчиларини мустақил танлаш имкониятини берадиган электрон савдо майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳалол таъминотчилар реестри — ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган талаблар асосида Платформанинг маркетплейс тизимидан четлатилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Платформа фаолияти давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари ва идентификациялаш тизими билан интеграциялашуви асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, шахсий маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган ахборот тизимларини интеграция қилиш ишлаб чиқарувчиларнинг ахборот тизимлари билан тузилган шартномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ариза берувчи, ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ва Платформа фойдаланувчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи унинг ёки ўзи яшаётган уй-жойда рўйхатда турган оила аъзоларининг номида бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уй-жойлари ёки бошқа бино-иншоотлари учун қурилмаларни ўрнатиш бўйича мурожаат этиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи уй-жой, бино-иншоот ёки ер участкасига қурилмаларни ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб ўрнатиши мумкин. Бунда ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми бўйича компенсациялар ишлаб чиқарувчиларга ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган шартлар асосида Жамғарма томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи томонидан қурилма харажатлари учун тўловлар компенсация қилинадиган қисми чегириб ташланган ҳолда амалга оширилади. Қурилмалар харажатларининг компенсация қилинадиган қисми Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчиларга тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари Платформага Жамғарма томонидан киритилиши учун улар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан рейтинг баллари асосида баҳоланади ва ишлаб чиқарувчилар рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси тақдим этган рўйхатга киритилган ҳамда ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган мувофиқлик мезонларига тўғри келган ишлаб чиқарувчилар билан Жамғарма ўртасида жисмоний шахслар томонидан тўлиқ қийматда харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун маблағлар ажратиш бўйича шартномалар имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қурилмани сотиб олиш товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Платформанинг маркетплейс тизими ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қурилмани ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқарувчилар томонидан Платформанинг маркетплейс тизимида эркин жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари томонидан кўрсатилган хизматлар ариза берувчилар томонидан баҳоланади ва уларнинг рейтинги автоматик равишда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан Жамғарма томонидан мониторинг Платформа орқали амалга оширилади. Мониторинг натижаларига кўра, ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг савдо агентлари томонидан Платформанинг маркетплейс тизимидаги ўз хизматларини таклиф этиш имконияти ҳар чоракда ўрганиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қурилма харажатларининг бир қисмига компенсация ажратиш, шунингдек, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш учун харид қилинган қурилма харажатлари ишлаб чиқарувчиларга Жамғарма томонидан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қурилмани сотиб олиш ва уни ўрнатиш харажатларини компенсация қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки ушбу харажатларни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилма мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қурилмадан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қурилмани ўрнатиш Платформа орқали расмийлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* фақат янги ерларни ўзлаштиришдаги тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминлаганда компенсация берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш сув иситиш қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув иситиш ҳажми 100 литр
5 баробар;
сув иситиш ҳажми 200 литр
7 баробар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан қанча миқдорда қурилмалар харид қилинишидан қатъий назар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун компенсацияларнинг максимал миқдори БҲМнинг 50 баробаридан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш 5 кВтгача бўлган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари ҳамда 200 литр ва ундан паст бўлган ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қурилмар харажатларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ариза берувчилар, шунингдек, кафил ва биргаликда тўловчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сотиб олинадиган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги (қарз юки юкламаси ишлаб чиқарувчининг ихтиёрига кўра ўзгартирилиши мумкин). Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида ариза берувчи ва биргаликда тўловчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамғарма қурилмани харид қилиш харажатларини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан қурилмани харид қилиш учун Платформа орқали ариза берувчининг томонидан мурожаатини онлайн тарзда кўриб чиқилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ариза берувчи барча босқичларда Платформада онлайн кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида унга Платформа орқали (SMS-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) маълумот бериб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ариза берувчи Платформа ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Давлат хизматлари маркази оператори кўмагида Платформада жойлаштирилган қурилмалар билан танишиб, ўзига маъқул бўлган қурилмани танлайди ва мурожаат аризасини қолдиради. Ариза берувчи Платформа орқали ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти кўмагида аризани қолдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафил Платформа орқали белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш маълумотларига кўра бир кун муддатда автоматлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади. Бунда фуқароларни скоринг баҳолаш (фуқаро маълумотлари, уларни идентификациялаш, бюджет, солиқ, коммунал, кредит ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, кредит тарихи ва бошқалар) белгиланган мувофиқлик мезонлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформада ишлаб чиқарувчилар фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қурилмаларни сотиш ва ўрнатилган қурилмалар учун тўлов жадвалига мувофиқ ундириш бўйича уч томонлама (Жамғарма, ишлаб чиқарувчи ва тижорат банки) тузиладиган шартнома асосида тижорат банклари билан биргаликда ишларни ташкил этишлари ёки тижорат банклари мустақил равишда амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза берувчи томонидан қурилмани харид қилишдан олдин ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги талаблар асосида тижорат банки ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафилни скоринг баҳолайди ҳамда скоринг натижаларига асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қурилмани ўрнатиш ёки ўрнатишни рад этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига маълумот такдим этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг банк кредитлари бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салбий кредит тарихига эга бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ариза берувчи фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинадиган қурилмалар тўловлари учун бошқа жисмоний шахсни кафил ва биргаликда тўловчи сифатида қабул қилиши мумкин. Бунда ушбу жисмоний шахс Низомнинг 20-банди талабларига мувофиқ скоринг баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўрнатилган қурилма харажатлари тўловини тўлиқ амалга оширадиган жисмоний шахсларга ушбу Низом 21-бандининг 4 — 6-хатбошлари талаблари татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Скоринг баҳолаш натижаси ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентига электрон маълумот сифатида келиб тушади, шунингдек, бу ҳақда ариза берувчининг телефон рақамига SMS-хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ариза берувчи (қурилма харажатларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича) томонидан тижорат банкида доимий пул маблағлари кирим бўладиган тўлов картаси реквизитлари Платформага киритади. Шунингдек, ариза берувчининг мажбуриятлари бўйича биргаликда тўловчи ёки кафил зарур бўлганда, уларга тегишли бўлган тўлов картаси реквизитлари хам Платформага киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими ариза берувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, сотиб олинадиган қурилмани ўрнатиш бўйича шарт-шароитлари ва қанча қувватдаги қурилмани ўрнатиш имконияти мавжудлигини ўрганиб, натижаси бўйича видео ва фото ҳисобот илова қилган ҳолда, тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги маълумотни ўн иш куни мобайнида Платформага жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими тавсиянома беришдан аввал қурилмани ўрнатиш билан боғлиқ бўлган вазиятларни инобатга олган ҳолда, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда соҳага масъул ташкилотларнинг хулосасини (техник шартлари) олиш ваколатига эга бўлиб, олинган маълумотларга мувофиқ қурилмани ўрнатилиши тўғрисида тавсиянома расмийлаштиради ёки тавсиянома беришни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг Платформа орқали юборган сўровига ушбу бандда кўрсатилган ташкилотлар томонидан беш иш куни мобайнида хулосаси берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиянома бериш учун ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими томонидан тегишли ташкилотларнинг хулосасини олиш зарур бўлганда, қарор қабул қилиш тегишли муддатга узайтирилади.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка зид бўлган бошқа ҳолатлар аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими томонидан қурилмани ўрнатиш бўйича тавсиянома берилади ёки қурилма ўрнатиш рад этилганда унинг сабаблари кўрсатилиши зарур, шунингдек, ариза берувчига SMS-хабар орқали бу ҳақда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қурилманинг ўрнатилиши юзасидан берилган тавсиянома масъул ходим томонидан Платформага жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ишлаб чиқарувчи ва ариза берувчи ўртасида электрон олди-сотди шартномаси Платформада расмийлаштирилади, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Электрон шартнома имзоланган санадан бошлаб ўн иш кунида ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қурилма ариза берувчига ўрнатиб, ишга тушириб берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ўрнатилган қурилма ишга тушганлигини қабул қилиб, қониқиш ҳосил қилгандан сўнг Платформада автоматик тарзда шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактурани имзолайди ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти ариза берувчи билан қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиради ҳамда ўрнатилган қурилманинг серия рақамлари бўйича фото ва видео ҳисобот ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан тайёрланиб, Платформа орқали Жамғармага юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Платформада жойлаштирилган ҳисобварақ-фактура, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, фото ва видео ҳисоботга асосан унинг баҳоси, миқдори, қуввати, сифати ва бошқа кўрсаткичлари бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мос келиши ёки келмаслиги, яъни Жамғарма томонидан қурилма қиймати тўловини амалга ошириши ёки тўловни амалга оширишни рад этиш тўғрисида уч иш кунида расмийлаштирилган электрон маълумотномани Платформага жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ишлаб чиқарувчи ўн иш куни ичида ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этган ҳолда, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларнинг рад этилиши учун асос бўлган камчиликлар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддат ичида бартараф этилиб, Жамғармага тақдим қилинганда, ҳужжатларни кўриб чиқиш ариза берувчининг дастлаб тақдим этган аризаси асосида давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Платформа орқали тузилган шартнома асосида қурилма ариза берувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг, ишлаб чиқарувчининг мурожаати келиб тушган санадан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда Жамғарма томонидан қурилма учун тўловлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талаблар асосида ишлаб чиқарувчи тижорат банки билан белгиланган ишларни ташкил этса, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан жисмоний шахсларга ўрнатилган қурилмалар суммасини тижорат банки ўз маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарувчига қоплаб беради. Мазкур қоплаб берилган пул маблағларини тижорат банки ушбу Низомнинг 43-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ томонлар ўртасида имзоланадиган келишув шартларида йиллик 5 фоизгача воситачилик ҳақи (маржа) билан бирга Жамғарма томонидан беш иш куни ичида тижорат банкининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Платформанинг маркетплейс тизимида товар ва хизматларни сотиш истаги бўлган ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти учун очиқ электрон савдо майдони ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти Платформа орқали маркетплейс тизимига кириб, ўз қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштириши ҳамда тизимнинг имкониятларидан эркин фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Платформанинг маркетплейс тизимида ишлаб чиқарувчилар ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари билан танишганлиги ҳамда ушбу шартларга рози эканлиги тўғрисида электрон шаклдаги оммавий офертани (шартнома тузиш ҳақида таклиф) акцептлаш (таклифни қабул қилиши) орқали иштирок этади ва шунга асосан ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентида Платформа маркетплейс тизимидан фойдаланиш имкони мавжуд бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентидан ўз товар ва хизматларини маркетплейс тизимига жойлаштирганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан ариза берувчига маркетплейс тизимида танлаган қурилмалар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилиши ва ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан ўн ва ундан ортиқ шартнома бўйича қурилмалар етказиб берилмаганлиги ва ўрнатилмаганлиги аниқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи ёки ўзининг савдо агенти орқали таклиф этилаётган қурилмалар малакавий, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш ва (ёки) қурилмани танлаш (етказиб бериш ва ўрнатиш) жараёнида ариза берувчилар томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-тамойилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти Платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатилганда, автоматик равишда Платформанинг маркетплейс тизимидаги Ноҳалол таъминотчилар реестрига жамоатчилик учун эълон жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритилган таъминотчининг бир йил давомида маркетплейс тизимида иштирок этиши мумкин эмас, ушбу муддат тугагандан кейин таъминотчи Ноҳалол таъминотчилар реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Бўлиб-бўлиб амалга ошириладиган тўловлар мониторингини олиб бориш ва ишлаб чиқарувчи томонидан Жамғармага маблағларни қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ариза берувчининг қурилма учун фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағлар ҳисоб-китобини юритиш ва Жамғармага қайтарилишини таъминлаш мақсадида Жамғарма ва ишлаб чиқарувчи талаби билан тижорат банки филиали томонидан алоҳида махсус ҳисобрақам очилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тўловларни қайтариш тартиби ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти ва/ёки тижорат банки билан ариза берувчи ўртасидаги бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида тузилган электрон шартномаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ишлаб чиқарувчи бир ой давомида ариза берувчига ўрнатилган қурилма бўйича рўйхатни тузиб, ушбу рўйхатга мувофиқ маблағларни қайтариш жадвалини томонлар ўртасида имзоланиши учун Жамғармага кейинги ойда тақдим этади. Томонлар ўртасида имзоланадиган тўловларни қайтариш жадвалида Жамғармага тўловларни қайтаришнинг аниқ санаси белгилаб қўйилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза берувчига ўрнатилган қурилма тўловлари тижорат банки орқали Жамғармага қайтарилса, ишлаб чиқарувчи ўрнатилган қурилма бўйича рўйхатни тижорат банкига такдим этади. Ўз навбатида, тижорат банки ушбу рўйхатга мувофиқ маблағларни қайтариш жадвалини томонлар ўртасида имзоланиши учун Жамғармага такдим этади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ариза берувчи томонидан 36 ой давомида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти ёки тижорат банки ва ариза берувчи ўртасида имзоланган шартномада белгиланади. Бунда ҳар ойлик тўловлар шартномага илова қилинган тўловларни қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда ундирилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳар чорак якунида ариза берувчи томонидан тўланган тўловлар ишлаб чиқарувчи ёки тижорат банки томонидан Жамғармага ўтказиб борилганлиги тўғрисида томонлар ўртасида солиштирма далолатнома расмийлаштирилади. Далолатномага асосан ўз вақтида ўтказилмаган тўловлар бўйича Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчининг асосий ҳисобрақамига ёки тижорат банкининг корреспондентлик ҳисобварағига қўйилган тўлов талабномаси асосида ундирилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ишлаб чиқарувчи бўлиб-бўлиб тўлашдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида ишлаб чиқарувчи масъул ходими ҳар ойлик тўловларнинг тўланиши ҳамда қурилманинг бут сақланишини назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талаблар асосида ишлаб чиқарувчи тижорат банки билан ишларни ташкил этса, ишлаб чиқарувчи қурилманинг бут сақланишини, тижорат банки эса ҳар ойлик тўловларнинг тўланишини назорат қилиб боради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қурилмани белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик ва бут сақланмаганлиги учун ариза берувчига нисбатан ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қўлланиладиган чоралар шартномада белгиланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ариза берувчи томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаганда, ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ва/ёки тижорат банки масъул ходими ариза берувчи билан шахсан учрашиб, мажбурияти бажарилмаётгани сабабини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган тўловларнинг қайтарилишини таъминлаш чорасини кўришни талаб қилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ариза берувчи томонидан тўловларни шартнома ва унга илова қилинган тўловларни қайтариш жадвали бўйича мажбуриятларни мунтазам равишда кетма-кет уч ой давомида бузган тақдирда шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти белгиланган тартибда ундирувни амалдаги қонунчилик доирасида таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ва/ёки тижорат банки ариза берувчи томонидан бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағ қайтарилишини таъминлаши, акс ҳолда қайтарилмаган тўловлар бўйича ўзининг пул маблағлари ва мол-мулклари билан Жамғарма олдида жавобгар бўлади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Платформанинг маркетплейс тизимидаги савдо майдони орқали маълум бир давр мобайнида катта миқдорда товар айланмасини амалга оширган ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентида ҳақиқатда товарларнинг мавжудлиги доимий таҳлил қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар ойда ушбу ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти бўйича Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Жамғарма Платформаси маркетплейс тизимида иштирок этадиган ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентига қўйиладиган талабларни белгилаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ваколатига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентига ажратилган маблағлар мақсадли ишлатилишини ўрганиш мақсадида ариза берувчига ўрнатилган қурилма ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти билан биргаликда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ариза берувчи ўрнатилган қурилмадан техник талабларга риоя этган ҳолда фойдаланиши, ёнгин хавфсизлиги ва техноген ҳолатларга йўл қўймаслиги бўйича белгиланган йўриқномаларга риоя этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмасини харид қилиш харажатларини бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилмалар ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг савдо агентларига қўйиладиган талаблар*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Талаблар
Рейтинг баллари
(0 — 5 баллгача)
1.
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги:
а) қурилмаларни ишлаб чиқариш ёки сотиш, ўрнатиш ва сервис хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши;
5
б) ҳудудларда диллерлик ёки агентлик ҳамда сервис хизматини кўрсатиш нуқталарига эга бўлиши;
5
в) ишлаб чиқариладиган қурилмалар давлат стандартлари талабларига мос келиши ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;
5
2.
Маҳсулот компонентлари ёки материалларига хизмат кўрсатишнинг кафолатли муддатлар берилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмасини харид қилиш харажатларини бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари харажатларининг бир қисмига компенсация ажратиш, шунингдек, бўлиб-бўлиб тўлаш учун харид қилинган қурилмалар харажатларини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
I босқич
Ариза берувчи
1. Қурилмани ўрнатиш учун аризалар онлайн тарзда Ягона электрон платформа орқали ариза берувчи мустақил равишда ёки ишлаб чиқарувчилар кўмаги билан ва/ёки Ягона давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази орқали тақдим этилади.
2. Мувофиқлик мезонлари асосида скоринг баҳолаш автоматлаштирилган ҳолда бир кун муддатда амалга оширилади.
3. Скоринг баҳолаш маълумотларига кўра мувофиқлик мезонларига тўғри келганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.
4. Шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун ишлаб чиқарувчига электрон маълумот келиб тушади.
Зарурат бўлганда
II босқич
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти
1. Жойига чиққан ҳолда қурилмани ўрнатиш мумкинлиги ўрганилади.
5 иш кунида
2. Ўрганиш натижасига кўра тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хулоса тайёрланиб, Платформага жойлаштирилади.
3. Заруратдан келиб чиқиб, тегишли орган ёки ташкилотларнинг техник шартлар бўйича хулосалари олиниши мумкин.
Техник шартлар бўйича хулосалар олинишини ҳисобига муддат узайтирилиши мумкин
III босқич
Ариза берувчи, ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти
Тавсияномага асосан ариза мазмунидан келиб чиққан ҳолда, томонлар ўртасидаги ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси Платформада автоматик тарзда тайёрланади ва тасдиқлаш учун ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.
Онлайн
IV босқич
Ариза берувчи
1. Маркетплейсдан қурилмалар танланади.
2. Ишлаб чиқарувчи ўртасида электрон олди-сотди шартномаси автоматик тарзда расмийлаштирилиб, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида имзоланади.
Онлайн
V босқич
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти
1. Электрон шартномага мувофиқ қурилмалар ариза берувчига етказилиб, ўрнатиб берилади.
2. Ўрнатилган қурилмалар бўйича Платформа орқали ҳужжатлар Жамғармага тақдим этилади.
10 иш кунида
VI босқич
Жамғарма
1. Платформада жойлаштирилган ҳужжатларга асосан ўрнатилган қурилмалар бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мослиги текширилиб, электрон маълумотнома расмийлаштиради ва Платформага жойлаштиради.
2. Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда, ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича харажатлари ишлаб чиқарувчи тўлиқ қоплаб берилиши рад этилади ва ишлаб чиқарувчи Платформа орқали хабардор қилинади.
3 иш кунида
VII босқич
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти
Ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин.
10 иш кунида
VIII босқич
Жамғарма
Ишлаб чиқарувчига ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ўрнатилган қурилмалар харажатлари тўлиқ қоплаш бўйича мурожаати ижобий хулоса берилган электрон маълумотга асосан унинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Ишлаб чиқарувчи тижорат банки билан ишларни биргаликда ташкил қилган ҳолатда, ўрнатилган қурилмалар харажатларини тўлиқ қоплаш бўйича мурожаатига асосан тижорат банкининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
10 иш кунида
5 иш кунида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)