ИЛОВА
|
0,5 кВтдан 1 кВтгача |
7 баробар; |
|
1 кВт ва ундан 1,5 кВтгача |
10 баробар; |
|
1,5 кВт ва ундан 2 кВтгача |
15 баробар; |
|
2 кВт ва ундан юқори |
20 баробар; |
|
5 кВт ва ундан юқори* |
50 баробар; |
|
сув иситиш ҳажми 100 литр |
5 баробар; |
|
сув иситиш ҳажми 200 литр |
7 баробар. |
1-ИЛОВА
Т/р | Талаблар | Рейтинг баллари (0 — 5 баллгача) |
1. | Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги: | |
а) қурилмаларни ишлаб чиқариш ёки сотиш, ўрнатиш ва сервис хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши; | 5 | |
б) ҳудудларда диллерлик ёки агентлик ҳамда сервис хизматини кўрсатиш нуқталарига эга бўлиши; | 5 | |
в) ишлаб чиқариладиган қурилмалар давлат стандартлари талабларига мос келиши ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши; | 5 | |
2. | Маҳсулот компонентлари ёки материалларига хизмат кўрсатишнинг кафолатли муддатлар берилиши: | |
15 йилдан юқори | 5 | |
15 йилгача | 4 | |
10 йилгача | 3 | |
5 йилгача | 2 | |
3 йилгача | 1 | |
3. | Қуёш панелларининг кафолатли ишлаш даврида самарадорлик кўрсаткичи даражаси: | |
82 фоиздан паст бўлмаслиги | 5 | |
80 фоиздан паст бўлмаслигига | 4 | |
80 фоиздан паст | 3 | |
кафолат берилмаслиги | 0 | |
4. | Қурилмалар ўрнатилгандан сўнг сервис хизматлари кўрсатилиши: | |
мавжуд | 5 | |
мавжуд эмас | 0 | |
5. | Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қурилмаларни маҳаллийлаштириш қилиш даражаси: | |
30 фоиздан юқори | 5 | |
30 фоизгача | 3 | |
6. | Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан бозор тамойиллари асосида талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда қурилмалар нархи белгиланиши*: | |
ўртача нарх ёки ундан пастлиги | 5 | |
ўртача нархдан юқорилиги | 0 |
2-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Чора-тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
I босқич |
Ариза берувчи |
1. Қурилмани ўрнатиш учун аризалар онлайн тарзда Ягона электрон платформа орқали ариза берувчи мустақил равишда ёки ишлаб чиқарувчилар кўмаги билан ва/ёки Ягона давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази орқали тақдим этилади. 2. Мувофиқлик мезонлари асосида скоринг баҳолаш автоматлаштирилган ҳолда бир кун муддатда амалга оширилади. 3. Скоринг баҳолаш маълумотларига кўра мувофиқлик мезонларига тўғри келганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади. 4. Шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун ишлаб чиқарувчига электрон маълумот келиб тушади. |
Зарурат бўлганда | |||
|
II босқич |
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти |
1. Жойига чиққан ҳолда қурилмани ўрнатиш мумкинлиги ўрганилади. |
5 иш кунида | |||
|
2. Ўрганиш натижасига кўра тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хулоса тайёрланиб, Платформага жойлаштирилади. 3. Заруратдан келиб чиқиб, тегишли орган ёки ташкилотларнинг техник шартлар бўйича хулосалари олиниши мумкин. |
Техник шартлар бўйича хулосалар олинишини ҳисобига муддат узайтирилиши мумкин | |||||
|
III босқич |
Ариза берувчи, ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти |
Тавсияномага асосан ариза мазмунидан келиб чиққан ҳолда, томонлар ўртасидаги ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси Платформада автоматик тарзда тайёрланади ва тасдиқлаш учун ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади. |
Онлайн | |||
|
IV босқич |
Ариза берувчи |
1. Маркетплейсдан қурилмалар танланади. 2. Ишлаб чиқарувчи ўртасида электрон олди-сотди шартномаси автоматик тарзда расмийлаштирилиб, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида имзоланади. |
Онлайн | |||
|
V босқич |
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти |
1. Электрон шартномага мувофиқ қурилмалар ариза берувчига етказилиб, ўрнатиб берилади. 2. Ўрнатилган қурилмалар бўйича Платформа орқали ҳужжатлар Жамғармага тақдим этилади. |
10 иш кунида | |||
|
VI босқич |
Жамғарма |
1. Платформада жойлаштирилган ҳужжатларга асосан ўрнатилган қурилмалар бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мослиги текширилиб, электрон маълумотнома расмийлаштиради ва Платформага жойлаштиради. 2. Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда, ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича харажатлари ишлаб чиқарувчи тўлиқ қоплаб берилиши рад этилади ва ишлаб чиқарувчи Платформа орқали хабардор қилинади. |
3 иш кунида | |||
|
VII босқич |
Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти |
Ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин. |
10 иш кунида | |||
|
VIII босқич |
Жамғарма |
Ишлаб чиқарувчига ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ўрнатилган қурилмалар харажатлари тўлиқ қоплаш бўйича мурожаати ижобий хулоса берилган электрон маълумотга асосан унинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади. |
10 иш кунида | |||