Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА ҒАЛЛА ВА ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ғалла ва дуккакли дон экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш, уларни суғориладиган ерларда экиш технологияларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Андижон филиали негизида Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Институт бўлинмаларининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ғаллаорол шаҳридаги «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг филиалига айлантирилсин, унга лалми деҳқончилик зонасида ғалла, дуккакли ва мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги, экиш технологияларини ривожлантиришнинг илмий муаммоларини ҳал этиш юклансин.
3. Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ 85 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)дан иборат этиб тасдиқлансин, улардан 47 нафари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бўлинмалари ходимларининг умумий сони ва иш ҳақи фонди ҳисобидан қўшимча равишда ажратилади.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда Институтни илмий кадрлар билан бутласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Селекция ва уруғчилик, ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар экиш технологиялари, такрорий ва оралиқ экинларни кенг қўллаш асосида суғориладиган ерлардан йил давомида фойдаланиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ғалла етиштирувчи юксак ривожланган мамлакатларнинг етакчи илмий муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу мамлакатлар бошоқли дон экинларининг энг яхши навларини ўрганиш ва жорий этиш, Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг асосий вазифалари ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш муаммолари бўйича тадқиқотларни, республиканинг табиий-иқлим шароитлари учун бошоқли дон экинларининг юқори унумли навларини яратишни устувор деб ҳисобласин.
6. Бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий таъминланишини ривожлантириш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясига Андижон вилоятида етиштирилган 1997 йил ҳосилидан олинган бошоқли дон экинлари уруғини хўжаликларга сотиш нархига 0,025 фоиз устама билан сотишга рухсат берилсин, ушбу маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига берилсин.
8. Андижон вилояти ҳокимлиги (Обидов) бир ой муддатда Институтни зарур ишлаб чиқариш бинолари ва телефон алоқаси билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин, Институтга илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун 300 га суғориладиган ер ажратсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 август,
413-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 413-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти бўлимлари
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 413-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти
ТУЗИЛМАСИ
| | | |
|
1. |
Институт раҳбарияти | 4 нафар |
|
2. |
Илмий лабораториялар ва бўлимлар | |
| |
Лабораториялар: |
|
| | Бошоқли дон экинлари селекцияси (янги навлар яратиш) | 8 нафар |
| | Бошоқли дон экинлари агротехникаси (етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш) | 6 нафар |
| | Уруғчилик (уруғликнинг юқори сифатли элита навини етиштириш) | 7 нафар |
| | Озуқа экинлари селекцияси (озуқа экинлари навларини яратиш) | 7 нафар |
| | Озуқа экинлари агротехникаси (етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш) | 6 нафар |
| | Дастлабки селекция материали яратиш ва баҳолаш | 8 нафар |
| | Дуккакли дон экинлари селекцияси (дуккакли дон экинлари навлари яратиш) | 7 нафар |
| | Ўсимликларни ҳимоя қилиш (ғалла ва дуккакли дон экинлари зараркунандалари ва касалликларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш) | 6 нафар |
| |
Бўлимлар: |
|
| | Механизациялаштириш (экиш, ишлов бериш ва экинларни йиғиштиришни механизациялаш усулларини ишлаб чиқиш) | 6 нафар |
| | Жорий этиш (фан ютуқларини жорий этиш) | 5 нафар |
|
3. |
Иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими | 10 нафар |
|
4. |
Моддий-техника таъминоти гуруҳи | 5 нафар |
| |
Ҳаммаси: |
85 нафар |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 413-сон қарорига
2а-ИЛОВА
2а-ИЛОВА
Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.