28.09.2022 йилдаги 539-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Расмий статистика тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда — КТЯДР) бўйича маълумот тақдим этиш хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона классификациялар тизими асосида юридик шахсларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари билан ахборот алмашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказувчи органлардан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек, уларни фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида олиниши мумкин бўлган маълумотлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маълумотларни олиш учун давлат хизматлари марказида ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда сўровнома тўлдириш, зарур маълумотларнинг хусусиятларини ахборот тизимида белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига юбориш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдаланувчи давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этганда, ҳар бир юридик шахс бўйича тақдим этиладиган маълумотлар учун йиғим миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этилган маълумотларни тўлов амалга оширилгандан сўнг хизматдан фойдаланувчига тақдим этиш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, хизматдан фойдаланувчилар КТЯДР бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти орқали сўралаётган юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами кодини киритган ҳолда реал вақт режимида бепул олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланаётган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти бўйича давлат хизматининг ЯИДХП орқали жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
539-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Расмий статистика тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг (кейинги ўринларда — КТЯДР) ахборот фондини ташкил этиш ҳамда юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, реал вақт режимида янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР давлат тилида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг мақсади ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона таснифлар тизими асосида юридик шахсларнинг ягона давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа давлат органларидан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек, уларни давлат бошқаруви органларига ва бошқа фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика регистрларини ҳамда статистика кузатувлари объектларининг маълумотлар базаларини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари билан ахборот алмашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР таркибидаги корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, янгилаш, сақлаш ва тарқатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган методологиясининг ягоналиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика таснифлагичларидан фойдаланган ҳолда, КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган юридик шахсларни тўлиқ қамраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона дастурий-техник воситани қўллаш ва доимий равишда янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР ахборотларидан фойдаланишнинг қулайлиги ва уни Миллий ахборот тизимига интеграциялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. КТЯДР ахборот фондининг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. КТЯДР ахборот фонди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялаш кўрсаткичлари — юридик шахснинг номи, корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (кейинги ўринларда — КТУТ), солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами (кейинги ўринларда — СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг классификация кўрсаткичлари — асосий фаолият турининг хусусияти, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотнома тусидаги кўрсаткичлар — почта манзили, телефонлар рақами, таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) тўғрисидаги маълумотлар, раҳбари, устав фонди, юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (фаолият кўрсатаётганлиги, фаолият кўрсатмаётганлиги ва тугатилганлиги) тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. КТУТ — КТЯДРга киритишда юридик шахсга бериладиган ва статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган индивидуал рақам ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТУТ саккизта рақамли белгилардан иборат бўлади, дастлабки еттита рақам генерациялайдиган дастурий метод билан тасодифий рақамни ташкил қилади, саккизинчи рақам код ҳимоячиси ҳисобланади (бир разрядли назорат сони).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТУТ бир марта берилади, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан бекор қилинмайди ва бошқа юридик шахсга бериш учун ундан такроран фойдаланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таснифлаш кўрсаткичларини аниқлаш учун статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичлари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика органлари ўртасида ахборот алмашишни бирхиллаштириш мақсадида солиқ ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан КТЯДРда СТИРдан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. КТЯДРни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. КТЯДРни юритиш қуйидаги ҳолатларда маълумотларнинг электрон базасига тегишли ёзувни киритишни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги, шунингдек, унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда — йиллик статистика ҳисоботи асосида ҳамда юридик шахслар ва (ёки) рўйхатдан ўтказувчи органларнинг мурожаатлари асосида қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури (ИФУТ) кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолияти тикланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда — унинг муассислари ҳамда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларидан тушган маълумотлари асосида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. КТЯДРни юритиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказган органлардан тушадиган маълумотлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва бошқа давлат органларининг регистрларидан ҳамда маълумотлар ахборот базаларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. КТЯДР маълумотлар ягона базасига ёзувларни киритиш тартиби ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. КТЯДР миллий статистика тизимида қўлланадиган дастурий-технологик воситалардан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР маълумотлари йўқолишининг олдини олиш мақсадида ҳар ойда электрон манбаларда ойнинг 1-кунидаги ҳолатига кўра, унинг захира нусхаси шакллантирилади, унинг йўқолишини бартараф этадиган жойларда асл нусхаси билан биргаликда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. КТЯДРни юритишда қатнашадиган ташкилотларнинг функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. КТЯДР Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари томонидан юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қуйидагиларни таъминлайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДРни ривожлантиришнинг методологик асослари ва йўналишларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР маълумотлари электрон базасини ишлатиш ва бошқариш ҳамда ушбу базани юритишда қатнашувчи органлар томонидан ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни ҳисобга қўйиш ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишларга методик раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика таснифлагичлари тизимини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДРнинг захира нусхаларини сақлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари билан идоралараро ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДРдан фойдаланувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органлари қуйидагиларни таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказувчи органлардан тушадиган КТЯДР маълумотларини қайта ишлаш ҳамда ахборотларнинг йўқолиши, бузилиши ва сохталаштирилишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДРдаги таснифлаш кўрсаткичларини статистика кузатувларини ўтказиш жараёнида олинган дастлабки статистика маълумотлари асосида ўз вақтида ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, солиқ органлари ва давлат мулкини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДРдан фойдаланувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидаги маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда бепул тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДРдаги маълумотлар — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДРдаги маълумотлар — юридик шахсга унга берилган статистика кодлари, уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказадиган органлар Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ушбу Низом 8-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин бир кун муддатда ушбу Низом 8-бандининг «б» — «е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ маълумотлар юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказадиган органлар ушбу Низом 8-бандининг «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ маълумотлар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар давлат статистика органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. КТЯДРдаги идентификациялаш, таснифлаш кўрсаткичлари, шунингдек, юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақамлари, юридик шахсларнинг таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно), раҳбари (солиқ органлари маълумотлари асосида), давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (устав фонди ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари барчанинг фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади, КТЯДРдаги бошқа кўрсаткичлар махфий тусдаги ахборот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда юридик шахсларнинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар фақатгина энг юқори улушга эга 5 та таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда 5 тадан кўп таъсисчиси бўлган юридик шахсларда бешинчи сатрда қолган таъсисчиларнинг йиғиндиси акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. КТЯДРдан олинган маълумотларни фойдаланувчилар томонидан ахборотнинг манбаини кўрсатмасдан тарқатишга ва (ёки) КТЯДРдаги маълумотларни учинчи шахсларга тижорат мақсадларида беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. КТЯДРни тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. КТЯДР қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишда, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, КТЯДР маълумотлари базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестридаги юридик шахс тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Юридик шахснинг номи

Тўлиқ:

Қисқача:

2. Жойлашган ери (почта манзили)

Телефон рақами:

Электрон манзили (ташкилот ёки муассиснинг):

3. Янги ташкил этилган:

қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган:

фаолияти тикланган (тугатиш тартиботи тўхтатилган):

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

жойлашган ерига (почта манзилига) ўзгартириш киритилган:

белгиланган муддатда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ёки устав жамғармаси шакллантирилмаган, ихтиёрий тугатиш жараёнида:

4. Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди: _____________________________________

мулкчилик шакли коди: ____________________________________________

МҲОБТ коди: ____________________________________________________

КТУТ коди:______________________________________________________

фаолиятининг асосий тури: _________________________________________

СТИР: __________________________________________________________

5. Муассислар ҳақидаги маълумотлар:

Муассислар

Таъсисчиларнинг устав жамғармасидаги улуши

Т.р.

Мамлакат коди

Номи (жисмоний шахслар учун — Ф.И.О.)

минг сўм

%

1.

2.

3.

4.

5.

Жами устав жамғармаси

6. Ходимларнинг мўлжалланаётган сони*: _________________________ киши

*янги ташкил этилган юридик шахслар учун

7. Рўйхатдан ўтказган органнинг номи: _________________________________

8. Рўйхатдан ўтказилган

______________

______________

(рақами)

(санаси)

9. Тугатилган (фаолияти тўхтатилган**)

__________

__________

** қўшиш ёки бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилган юридик шахслар учун

(рақами)

(санаси)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1. Мазкур Маъмурий регламент давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда — КТЯДР) базасидан маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат хизматини кўрсатиш хизматидан фойдаланувчиларнинг сўровларига кўра, КТЯДР базасида давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик шахслар тўғрисидаги маъмурий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, статистика таснифлагичларига асосан шакллантирилган рўйхат асосида маълумотлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР — ахборот-маълумотнома тусидаги, реал вақт режимида янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган, ягона таснифлагичлар тизими асосида корхона ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — ташкилот) давлат ҳисобини юритувчи ҳамда уларни идентификациялашни таъминловчи автоматлаштирилган тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш хизматини тақдим этувчи ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ шакллантириладиган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таснифлаш — расмий статистика соҳасида қабул қилинган усуллар ва белгиларга мувофиқ объектлар тўпламини ўхшашлиги ёки фарқи бўйича алоҳида кичик тўпламларга ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. КТЯДР бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида мазкур Маъмурий регламентга 1-иловадаги рўйхат асосида маълумотлар олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маълумотлар юридик шахсларнинг фаоллик ҳолати (фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган) бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. КТЯДР бўйича маълумотларни тақдим этиш хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш давлат хизмати ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хизматдан фойдаланувчи заруратга кўра, КТЯДР бўйича маълумотларни олиш учун тегишли ташкилот хусусиятларини (асосий фаолият тури, жойлашуви ва ташкилий-ҳуқуқий шакллари) аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматдан фойдаланувчи КТЯДР бўйича маълумотларни олиш давлат хизматидан фойдаланиш учун исталган давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш давлат хизматидан ушбу Маъмурий регламентга 3-иловадаги шаклга мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдириш орқали фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур сўровномага хизматдан фойдаланувчилар қуйидаги маълумотларни киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи юридик шахслар учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИРи, жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари, электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сўровнома давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, хизматдан фойдаланувчилар ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчилар томонидан зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг тегишли маълумот идентификациялашнинг замонавий воситалари билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматдан фойдаланувчи давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, хизматдан фойдаланувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда — сўровнома хизматдан фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тўлдирилгандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юбориш учун тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сўровнома тайёрлангандан сўнг давлат хизматлари маркази ходими хизматдан фойдаланувчи билан биргаликда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — хизматдан фойдаланувчининг ўзи қуйидаги таснифлагичлар ёрдамида тегишли ташкилотнинг хусусиятлари тўғрисида зарур маълумотларни шакллантиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ ташкилотнинг иқтисодий фаолият тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий — ҳудудий объектни белгилаш тизимига мувофиқ ташкилот жойлашган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлагичига мувофиқ ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома ва унга асосан талаб этилаётган маълумотларнинг хусусиятлари белгилангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда сўров юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўров автоматик тарзда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўров ваколатли органнинг ахборот тизимига келиб тушгандан сўнг тизим томонидан маълумотнинг қиймати ҳисоблаб чиқилади ва тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдалунувчига автоматик равишда ЯИДХП орқали маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хизматдан фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра, сўров ва унга илова қилинган ташкилотнинг хусусиятларини қамраб олган таснифлагичлар асосида шакллантирилган маълумотлар ҳажми билан танишиб чиқиб, тегишли электрон тўлов тизими орқали ҳисобланган йиғим суммасини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. КТЯДР базасидан ҳар бир ташкилот бўйича тақдим этиладиган маълумотлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот сони 100 тагача бўлганда, БҲМнинг 0,1 фоизи миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот сони 100 тадан 10 000 тагача бўлганда, БҲМнинг 0,02 фоизи миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот сони 10 000 тадан ортиқ бўлганда, БҲМнинг 0,01 фоиз миқдорида йиғим ундириш белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматдан фойдаланувчилар давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, йиғим ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматдан фойдаланиш учун тўловлар амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хизматдан фойдаланиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли орган ахборот тизими томонидан КТЯДР бўйича маълумотларни сотиб олиш қиймати ўз вақтида ва тўлиқ тўланган тақдирда, КТЯДР бўйича маълумотлар ЯИДХП орқали тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдалунувчига белгиланган тартибда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда КТЯДР бўйича маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари марказига юборилганда, улар марказ томонидан хизматдан фойдаланувчига электрон шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматдан фойдалунувчининг ўзига юборилганда, маълумотлар унинг шахсий кабинетида намоён бўлади ва электрон шаклда юклаб олиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат хизмати тўлов амалга оширилгандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хизматдан фойдаланувчилар томонидан ушбу Маъмурий регламентга асосан сўровномага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, тегишли равишда расмийлаштирилмаган ва тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг талабномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатиш натижасида хизматдан фойдаланувчи ҳақида олинган аризада келтирилган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Маъмурий регламент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш юзасидан қилинган мурожаатларига нисбатан татбиқ этилмайди ҳамда мазкур органларга маълумотлар уларнинг давлат статистика органларига мурожаатлари асосида бепул тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фойдаланувчилар бевосита ваколатли органнинг ахборот ресурслари ёрдамида реал вақт режимида сўралаётган алоҳида юридик шахснинг СТИР кодини киритиб, мазкур Маъмурий регламентга 1-иловада кўрсатилган маълумотларни бепул олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат органлари ва ташкилотлари КТЯДРга тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган маълумотларда номувофиқликлар аниқланган ҳолларда, хизматдан фойдаланувчи томонидан уларга аниқлик киритиш мақсадида ваколатли органга мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий тузилмалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хизматдан фойдаланувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган давлат органининг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида тақдим этиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумот номи

Маълумотнинг таснифи

1.

Ташкилот номи

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахснинг индивидуал номи.

2.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР рақами)

Солиқ органлари томонидан юридик, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига бириктириладиган такрорланмайдиган рақам.

3.

Ташкилотнинг асосий иқтисодий фаолият тури

Ташкилот қўшимча қиймат ҳажмида ҳиссаси юқори бўлган фаолиятнинг Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичга кўра коди.

Мазкур код рўйхатдан ўтиш вақтида белгиланади ва йиллик статистика ҳисоботларига асосан ўзгартирилиши мумкин.

4.

Маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизими коди (МҲОБТ)

МҲОБТ коди давлат рўйхатидан ўтиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзилига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бириктирилади.

5.

Жойлашган жойи (почта манзили)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзил ҳисобланади.

6.

Телефон рақами (мавжуд бўлса)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган телефон рақами.

7.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган электрон почта манзили.

8.

Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича коди ва номи (ТҲШТ)

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ташкилотлар тузилиши мумкин бўлган шаклнинг (тижорат (масъулияти чекланган жамият, акциядорлик жамияти ва бошқалар), нотижорат (муассаса, жамоат фонди, жамоат бирлашмаси ва бошқалар) коди бўлиб, юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан белгиланади.

9.

Рўйхатдан ўтказувчи орган номи

Қонунчиликда белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки).

10.

Давлат рўйхатидан ўтказилган сана

Юридик шахс ташкил этилган сана

11.

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақам

Юридик шахс ташкил этилган реестр рақами

12.

Кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги

Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 1-иловага мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар.

13.

Фаоллик ҳолати

Фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган юридик шахсларнинг ҳолати

14.

Устав фонди

Тижорат ташкилотларида улушларга ёки муассисларнинг акцияларига бўлинган фонд.

15.

Таъсисчилар

Юридик шахсларнинг таъсисчилари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар.

16.

Раҳбар

Корхона ва ташкилотда ижро этувчи органи функциясини амалга ошираётган жисмоний шахс

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Хизматдан фойдаланувчи (юридик ёки жисмоний шахс)

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Хизматдан фойдаланувчи хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки хизматдан фойдаланувчи

Хизматдан фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар киритиладиган сўровномани тўлдиради ва электрон шаклда Давлат статистика қўмитасига юбориш учун тайёрлайди.

Тайёрланган саволномага қўшимча равишда ахборот тизимида тегишли ташкилот тўғрисидаги зарур бўлган маълумот турларини белгилайди.

Зарур маълумотлар турларини белгилагандан сўнг Давлат статистика қўмитасига электрон шаклда сўров юборади.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, реал вақт режимида

3-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Электрон сўровга кўра маълумотнинг қийматини ҳисоблаб чиқади ва хизматдан фойдаланувчига электрон шаклда тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдаланувчининг шахсий кабинетига маълум қилади.

Автоматик равишда

4-босқич

Хизматдан фойдаланувчи

Тегишли электрон тўлов тизими орқали ҳисобланган суммада тўловни амалга оширади.

Уз хоҳишига кўра

5-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Тўлов амалга оширилгандан сўнг сўралган маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдаланувчининг шахсий кабинетига юборади.

3 иш кунидан ошмаган муддатда

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Тўлов амалга оширилгандан сўнг давлат хизматлари марказига юборилган маълумотларни хизматдан фойдаланувчига электрон шаклда тақдим этади.

3 иш кунидан ошмаган муддатда

Хизматдан фойдаланувчи

Давлат статистика қўмитаси томонидан хизматдан фойдаланувчининг ўзига юборилган маълумотларни ўз шахсий кабинетида электрон шаклда юклаб олади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш давлат хизматидан фойдаланиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

___________________

___________________

(сана)

(рақами)

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми

2. Паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари)

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Жойлашган жойи (почта манзили):

5. Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Телефон рақами:

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 70-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июлдаги 179-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) 4-илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 229-модда) 1-илованинг 23-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 7 февралдаги 61-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 290-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/539/0863-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)