Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Йўл белгилари ўрнатилишига рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобил йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 7-, 20-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-348-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори талаблари ижроси юзасидан шаҳарда пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, транспортлар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 25- моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Шаҳар ҳудудида мавжуд автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгилари ўрнатилишига рухсат берилсин.
2. Навоий вилояти ҳокимлиги махсус эксплуатация монтаж бўлими (Ғ. Аҳмедов), шаҳар ИИБ ЙХХБ (И. Ахмедов)га:
Олдинги таҳрирга қаранг.
шаҳарнинг Кончилар МФЙ Зураб Зарапетян кўчасидаги «Шукрона» кафеси ён томонидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Марказий кон бошқармаси биносига кириш қисмида ҳамда Марварид кўчаси шаҳар марказида жойлашган «Камалак» ақуа боғи томондан кириш қисмига автотранспорт воситаларининг ҳаракатини соат 07:00 дан 19:00 гача чеклаш мақсадида 3.1 – «Кириш тақиқланган» ва 7.25 – «Фақат хизмат автомобиллари» ҳамда қўшимча 7.5.4 йўл белгиларини;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2026 йил 27 августдаги 155-5-78-Q/26-сонли қарори таҳририда)
шаҳарнинг марказий деҳқон бозорига қарашли автотураргоҳнинг кириш қисмига («Барака маркет» савдо мажмуаси ёнида) 3.1 — «Кириш тақиқланган» йўл белгисини ўрнатиш вазифаси топширилсин.
3. «Олтин водий» газетаси (Г. Бобомуродова)га юқорида қайд этилган ҳудудларда йўл белгилари ўрнатилганлиги юзасидан маълумотни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ (И. Ахмедов) шаҳарда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида назоратни кучайтирсин.
5. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Х. Орипов зиммасига юклансин.
Ҳоким Н. РАҲМАНОВ
Зарафшон ш.,
2022 йил 21 сентябрь,
235-5-78-Q/22-сон