Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Йўл белгилари ўрнатилишига рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобил йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 7-, 20-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-348-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори талаблари ижроси юзасидан шаҳарда пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, транспортлар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 25- моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Шаҳар ҳудудида мавжуд автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгилари ўрнатилишига рухсат берилсин.
2. Навоий вилояти ҳокимлиги махсус эксплуатация монтаж бўлими (Ғ. Аҳмедов), шаҳар ИИБ ЙХХБ (И. Ахмедов)га:
шаҳарнинг Кончилар МФЙ Зураб Зарапетян кўчасидаги «Шукрона» кафеси ён томонидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Марказий кон бошқармаси биносига кириш қисмида ҳамда Марварид шоҳ кўчаси шаҳар марказида жойлашган «Камалак» aqua боғи томондан кириш қисмига 3.1 — «Кириш тақиқланган» ва 7.25 — «Фақат хизмат автомобиллари» йўл белгиларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарнинг марказий деҳқон бозорига қарашли автотураргоҳнинг кириш қисмига («Барака маркет» савдо мажмуаси ёнида) 3.1 — «Кириш тақиқланган» йўл белгисини ўрнатиш вазифаси топширилсин.
3. «Олтин водий» газетаси (Г. Бобомуродова)га юқорида қайд этилган ҳудудларда йўл белгилари ўрнатилганлиги юзасидан маълумотни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ (И. Ахмедов) шаҳарда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида назоратни кучайтирсин.
5. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Х. Орипов зиммасига юклансин.
Ҳоким Н. РАҲМАНОВ
Зарафшон ш.,
2022 йил 21 сентябрь,
235-5-78-Q/22-сон