12.08.2022 йилдаги 2409-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 12.08.2022 йилдаги 2409-IV-сон
Кучга кириш санаси
12.08.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари) «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни кенг кўламда амалга ошириш, умумхалқ муҳокамаси жараёнида фуқароларнинг ўз фикрлари ва таклифларини эркин билдириши учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси (бундан буён матнда Конституциявий қонун лойиҳаси деб юритилади) дастлаб 2022 йилнинг 25 июнидан 5 июлига қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий ислоҳотларга халқимиз ва жамоатчиликнинг катта қизиқиш билан қараганлиги ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган талаб ва истаклардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қарорларига мувофиқ Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати икки маротаба узайтирилиб, 2022 йил 1 августга қадар давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида умумхалқ муҳокамалари барча ҳудудларда, аҳолининг ҳамма қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқ-ошкоралик принциплари асосида ташкил қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан ҳудудларга чиқилган ҳолда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотларда қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамасининг бориши жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг хабардорлик даражаси ошиб, ўзининг фуқаролик позициясини билдириш истаги юқори бўлгани туфайли таклифлар сони муттасил равишда ортиб борди. Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан жами 150 мингдан ортиқ таклиф ҳамда фикр-мулоҳаза келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳам умумхалқ муҳокамаси ҳар томонлама тўғри ташкил этилганлигини, аҳоли конституциявий ислоҳотлар ҳақида етарлича хабардор қилинганлигини, фуқаролар ушбу жараёнларнинг ташаббускори ва фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини, энг муҳими, конституциявий ислоҳотларни якдиллик билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия билан биргаликда фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикрларини умумлаштириш, ўрганиб чиқиш ва таҳлил этиш борасидаги ишларни олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, таклифларда фуқаролар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қадр-қимматини юксалтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим, илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, экологик ҳуқуқлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли қўмиталар қўшма мажлисида ва сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари ва уни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари томонидан етук мутахассислар ва экспертларни жалб этган ҳолда Конституциявий қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамаси жараёнида кенг жамоатчиликдан келиб тушган таклифлар асосида маромига етказиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек бугунги кунда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича фуқаролардан келаётган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Шириновнинг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссияга Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича фуқароларнинг таклифлари ва фикрларини умумлаштириш, ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилишда Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталарига кўмаклашиш ишларини давом эттириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумхалқ муҳокамаси давомида келиб тушган таклифлар ва мулоҳазаларни, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталарнинг фикрларини ҳар томонлама эътиборга олган ҳолда Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия билан биргаликда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича бундан буён келиб тушадиган таклифларнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнини очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маромига етказилган Конституциявий қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2409-IV-сон