Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-945-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 12 августда киритилган «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-945-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 август,
2414-IV-сон