16.08.2022 йилдаги 2431-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 16.08.2022 йилдаги 2431-IV-сон
Кучга кириш санаси
16.08.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б. Саидовнинг «Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б. Саидовнинг «Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, таълим сифатини яхшилаш, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш, шу жумладан ўқув биноларини таъмирлаш, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, ўқув жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш борасида сезиларли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-134-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим муассасаларида 2022/2023 янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ўқув дастури илғор халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган. Миллий ўқув дастури ва ушбу дастур асосида яратилган янги замонавий дарсликларни ишлаб чиқишда ЮНИСЕФ ташкилоти, Cambridge University Press ва Oxford University Press нашриёт уйлари ҳамда Буюк Британия, АҚШ, Германия, Финляндия, Россия, Жанубий Корея каби мамлакатлардан 21 нафар халқаро эксперт жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ўқув дастури асосида 296 номдаги янги авлод дарсликлари, машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий китоблар, шу жумладан 189 та дарслик, 50 та машқ дафтари, 57 та услубий қўлланма ва дарсликнинг мобиль иловалари яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитувчиларнинг билимини ва касбий маҳоратини оширишга қаратилган ишлар натижасида тоифага эга ўқитувчилар сони 220 минг 110 нафардан 302 минг 995 нафарга ёки 43,8 фоиздан 62,5 фоизга етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, бу борадаги ортиқча оворагарчиликларни ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон дастур орқали (my.maktab.uz) амалга оширилмоқда. 2022/2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига 707 минг 146 нафар ўқувчини қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, 2022 йил 11 август ҳолатига 649 минг 817 нафар ўқувчи қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда халқ таълими тизимида давлат дастурлари асосида 788 та ва «Очиқ бюджет» платформаси орқали 873 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга мактабларнинг ички ва ташқи қиёфасини тубдан янгилаш, таълим сифатини халқаро тажриба асосида янги босқичга кўтариш, халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш борасида ҳанузгача қатор камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, бугунги кунга қадар ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 398 та мактаб объектидан фақат 69 тасида ёки 17 фоизида қурилиш ишлари тугатилиб, фойдаланишга топширилган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 261 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, шундан 25 тасида таъмирлаш ишлари ҳанузгача бошланмаган ҳамда 106 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, илғор хорижий тажриба асосида таълим сифатини ошириш, таълим тизимини рақамлаштириш, жамиятда ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш, таълим хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б. Саидовнинг «Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларининг янги 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларини янги авлод дарсликлари ва ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда педагогларга ушбу дарсликлардан фойдаланиш методини ўргатиш ишларини якунига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бугунги кунга қадар қурилиш-таъмирлаш ишлари етарлича ташкил этилмаётган умумтаълим мактабларидаги ишларни маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда якунига етказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари ҳамда давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган умумтаълим мактабларининг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2431-IV-сон